Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйинни (2:1) стадиондан 94990 нафар мухлис кузатиб борди.
Ушбу кўрсаткич каталонияликлар учун мухлислар ташрифи бўйича мавсумдаги энг юқори натижа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу» стадионига 99 мингдан ортиқроқ мухлис сиғади.