Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Арсенал» vs «Челси»: тарихга назар

Баҳо:
+ | -

Куни кеча бўлиб ўтган «Арсенал» ва «Челси» клублари ўртасидаги АПЛнинг навбатдаги учрашуви ҳам одатдагидек жуда қизиқарли тус олди. Бу галги тўқнашувда «кўклар»нинг қўли баланд келди. Ваҳоланки, жорий мавсумда «Челси»нинг ишлари юришмаётган, Арсен Венгер шогирдлари эса аксинча, жуда кучли кўринишаётганди. Мана шундай кутилмаган натижалар учун ҳам бу икки жамоа ўртасидаги учрашув доим мухлислар эътиборини ўзига тортиб келган. Қуйида биз ашаддий рақибларнинг тарихдаги энг қизиқарли ўйинларини ёдга олдик. Ўйлаймизки, мозийга назар сизга ҳам манзур бўлади.

4.09.1996 Премьер-лига

«Арсенал»-«Челси»-3:3

Мазкур учрашув «канонирлар»нинг Арсен Венгер бошқарувидаги «Челси»га қарши биринчи учрашуви ҳисобланади. Айтиш жоиз, тўқнашув жуда ҳам қизиқарли бўлди: ўйиннинг олтинчи дақиқасидаёқ Деннис Уайз Франк Лебеф учун пенальти ишлашга муваффақ бўлди. 30-дақиқада эса Жанлука Виалли Жон Лукич қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олишда адашмади-0:2. Шундан кейин бироз ўзига келиб олган «тўпчилар» ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартиришди. Мерсон, Киоун ва Райт томанидан киритилган голлардан сўнг мезбонлар 3:2 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Аммо ўйиннинг 90-дақиқасида Уайз томонидан киритилган гол «кўклар»ни мағлубиятдан сақлаб қолди. Ўша мавсумда «канонирлар» 3-ўринни олишди «Челси» эса, чемпионатни 6-ўринда якунлади.

 

5.04.1997 Премьер-лига

«Челси»-«Арсенал»-0:3

Мавсумнинг иккинчи «жанг»ини рўйхатимизга киритмасак бўлмас эди.

Биринчидан, бу учрашув Венгернинг «Стэмфорд Бриж»даги илк учрашуви, иккинчидан, бу пайтлар «Арсенал»нинг шаклланаётган пайтлари бўлган. Мазкур баҳсда «канонирлар» «кўклар»ни йирик - 0:3 ҳисобида мағлуб этишди ва бу натижа «Арсенал»нинг «Челси» майдонидаги энг йирик ғалабаси сифатида тарихдан жой олди. Райт, Платт ва Бергкампнинг голларига «Челси» вакиллари жавоб қайтара олишмади. Хуллас, жаноб Венгер Лондон клублари қарама-қаршилигини жуда яхши бошлаб олди.

 

11.11.1998 Англия лига кубоги, 1-8 финал

«Арсенал»-«Челси»-0:5

Англия лига кубоги доирасида ўз майдонида «Челси»ни қабул қилган «Арсенал» дарвозасидан жавобсиз бешта гол ўтказиб юборди. Адолат юзасидан айтиш мумкинки, «тўпчилар» иккинчи таркиб билан ўйнашганди. «Кўклар» эса ўзининг энг кучли таркибини туширганди. Лефеб пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Виалли ва Пойет дублни расмийлаштиришди. Бу ғалаба «Челси»нинг лига кубогида муваффаққиятли қатнашишига туртки бўлмади: лондонликлар кейинги босқичдаёқ «Уимбидон» қаршилигини синдира олишмай, мусобақани тарк этишди.

 

6.04.2004 Чемпионлар Лигаси, чорак финал

«Арсенал»-«Челси»-1:2

Ўша мавсумда «Арсенал» ички чемпионатда бирор маротаба мағлуб бўлмагани билан мақтанарди, чунки шу пайтгача АПЛнинг бошқа клуби бундай натижага эриша олмаган. Чемпионлар Лигасидаги бу қарама-қаршиликнинг биринчиси «Стэмфорд Бридж»да дуранг билан якунланди - 1:1. Жавоб баҳсида эса «канонирлар»нинг 17 ўйинлик мағлубиятсиз сериялари барҳам топди. Биринчи бўлимнинг охирларида Рейес ҳисобни очди ва жамоалар кичик фарқ билан таймни тугатишди. Иккинчи бўлим стартида Лэмпард тезкор гол билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин охирида Уэйн Бриж «Челси»ни ярим финалга олиб чиққан гол муаллифига айланди. «Арсенал»ни мусобақадан чиқариб юборган Раньери шогиртларига эса Чемпионлар Лигаси фавориди сифатида қаралганди. Аммо кутилмаганда «кўклар» «Монако»га имкониятни бой беришди ва мусобақани тарк этишди.

 

12.12.2004 Премьер-лига

«Арсенал»-«Челси»-2:2

Венгер билан «жанг» қилиш учун Лондонга келган Жозе биринчи мавсумидаёқ АПЛ бош совринига эга бўлди. Декабрь ойида жаноб Венгерга қарши бўлиб ўтган илк учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди: Анрининг дублига Терри ва Гудьонсен бир мартадан жавоб қайтаришди.

 

10.05.2009 Премьер-лига

«Арсенал»-«Челси»-1:4

Бундан 7 йил олдин бўлиб ўтган бу ўйин шуниси билан аҳамиятга моликки, биринчидан, «Челси» меҳмонда йирик ғалабага эришди, иккинчидан, ўша пайтда «кўклар» бошқаруви айни дамдаги бош мураббий Гус Хиддинк қўлида эди. Жамоанинг мақсади ҳам аниқ - Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш. Хиддинк жамоаси вазифани уддалади.

 

29.10.2011 Премьер-лига

«Челси»-«Арсенал»-3:5

Лондон дербиси тарихидаги энг ёрқин ва сермаҳсул ўйинлардан бири. Ҳар икки жамоа мавсумни яхши бошлай олмади (ушбу ўйин арафасида «Челси» 5, «Арсенал» эса 7-поғонада бораётган эди) ва мазкур ўйинда икки клуб ҳам 3 очко учун майдонга тушганди, аммо Венгер шогирдларининг ғалабага бўлган ишончлари юқорилик қилди ва улар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Виллаш-Боаш шогирдлари икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишсада, якуний ҳисобни ўз фойдаларига ҳал қила олишолмади. Ўйин охирига 10 дақиқа қолганида Хуан Мата ҳисобни тенглаштирганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз, аммо шу куни «Челси» ҳимоячилари Ван Персини тўхтатишнинг чорасини топа олишмади. Якунда голландиялик ҳужумчи хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

 

22.03.2014 Премьер-лига

«Челси»-«Арсенал»-6:0

«Арсенал» тарихидаги энг аламли мағлубиятни Арсен Венгер бошқаруви остидаги 1000-ўйинида қабул қилиб олди. Азалий рақиб тажрибали мутахассисни жавобсиз олти билан табриклади. Фахрий ҳужумчи Самуэль Это`О тезкор гол (5-дақиқа) билан ҳисобни очган бўлса, Шюррле, Азар (пенальтидан) ва Салахлар ҳам бир мартадан ўз номини таблога ёздириб қўйишди. Бразилиялик ярим ҳимоячи Оскар эса дубль қайд этди.

 

02.08.2015 Англия суперкубоги

«Арсенал»-«Челси»-1:0

Эртами-кечми бу барибир, содир бўларди: Арсен Венгер 13-уринишда Жозе Моуриньони мағлуб этди. Бунгача «Арсенал» «Челси» афсонаси Петр Чех билан шартнома имзолаганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Окслейд-Чемберлен ғалаба тўпи муаллифи бўлган бўлса, Петр ўйин қаҳрамони деган номни олди.

 

19.09.2015 Премьер-лига

«Челси»-«Арсенал»-2:0

Агар у охирги сўзини айтиб кетмаганида, Моуриньо деган номга ярашмасди, лекин португалиялик мутахассис буни уддалади. «Беназир» Англия суперкубогидаги мағлубият учун аламини олди. Қолаверса, ўйин ўзига хос можаролар билан эсда қоладиган бўлди. Биринчи тайм охирларида Диего Коста Габриэлни майдондан четлатишига сабаб бўлди. Танаффусдан сўнг Зума ҳисобни очди, кейин эса, Габриэлнинг ортидан Касорла ҳам майдонни тарк этди. Азарнинг сўнгги дақиқалардаги голи эса ўйин ғолиби ким деган саволни кун мавзусидан олиб ташлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:44, 31.01.2016.
Ўқилди: 3691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.