Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ойбек Қиличев «Перак»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Малайзия Суперлигаси вакили "Перак" билан шартнома имзолаган Ойбек Қиличев жамоани тарк этиши мумкин. Бунга Малайзия футбол ассоциацияси томонидан ўрнатилган бир қоида сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда thestar.com.my сайтига асосланиб stadion.uz хабар тарқатди.

Малайзия футбол ассоциацияси футболчиларнинг статуси бўйича қўмита раиси ўринбосари Абдулазиз Жамолиддиннинг маълумот беришича, Малайзия чемпионатида ўйнамоқчи керак бўлган осиёлик футболчи сўнгги мавсумни юқори дивизион клубида ўтказган ёки миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланиши керак. Қиличев 2015-2016 йилги мавсумда Эрон иккинчи лигаси вакили "Пайкон" сафида 3та ўйинда майдонга тушган ва сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнамаган.

"Энди Перак футбол ассоциацияси футболчининг юқори дивизионда ўйнагани ёки миллий терма жамоада тўп сургани ҳақидаги маълумотни диққат билан текшириши лозим. Агар у иккинчи дивизионда 5 дақиқа ўйнаган бўлса ҳам, Малайзия чемпионатида ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Биз бу маълумотни махсус система (TMS) орқали аниқлай олмасак ҳам, бирор киши футболчи чемпионатимизда ўйнаш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида маълумотга эга бўлса, жамоа ўз-ўзидан ўйинчини рўйхатдан ўтказа олмайди", - дейди Абдулазиз Жамолиддин.

"Перак"нинг янги футболчиларни таништирув маросимида Ойбек Қиличев иштирок этмади. Перак футбол ассоциацияси президенти Датук Сери Абдул Рухат Мат Наяннинг айтишича, Қиличев ўзининг университетдаги дарсларини ҳал қилиш учун Ўзбекистонга қайтиб кетган. Қиличевнинг Малайзия иккинчи дивизионида фаолият олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги саволга у "Умид қиламан, техник томондан бунга ечим топамиз", дея жавоб берди. Ойбек Ўзбекистондан қайтганидан кейин унинг фаолияти борасида масалага ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, "Перак" ўзбекистонлик ҳужумчи Воҳид Шодиев билан шартнома имзолаган. Жамоа 13 февраль куни ўзининг дастлабки ўйини "Келантан" билан баҳс олиб боради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:59, 01.02.2016.
Ўқилди: 4110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.