Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунидаги харидлар

Баҳо:
+ | -
Қишки трансфер мавсуми ҳам ўз поёнига етди. Кучли чемпионат вакиллари сўнгги кунда бир нечта харидларни амалга оширишди. Баъзилар жамоасини бутунлай алмаштирди, баъзилари эса ижарага берилди. Қўйида, қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунида амалга ошган келишувларни эътиборингизга ҳавола этамиз.   Марио Суарес Ёши: 28 Йўналиш: “Фиорентина” →  “Уотфорд”   ab54e0d006d5d0b9f5a032148479ae5b.png    “Фиорентина” клубида тўп суриб келган Марио Суарес ўз фаолиятини “Уотфорд”да давом эттиради. 28 ёшли Суарес "буғулар" билан 4,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Унинг йиллик маоши 5,5 млн еврони ташкил қилади.    Патрик Бэмфорд Ёши: 22 Йўналиш: “Челси” →  “Новрич”   52f5b5fa06c39361301511567d45d214.jpg   Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Патрик Бэмфорд фаолиятини “Норвич Сити”да давом эттиради. 22 ёшли ҳужумчи ижарага берилди. Мавсумнинг биринчи қисмини “Кристал Пэлас” таркибида ўтказган футболчи чемпионат якунига қадар “канарейкалар” сафида тўп сурадиган бўлди.   Гильерме Сикейра Ёши: 29 Йўналиш: “Атлетико” Мадрид →  “Валенсия”   15746f59e9a7afb3891be45fa94fe790.png   Қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунида “Атлетико” Мадрид чап қанот ҳимоячиси Гильерме Сикейра “Валенсия” клубига ўтди. Испания ОАВнинг хабар қилишича, бразилиялик футболчи 2017 йилнинг июнига қадар “кўршапалаклар” шарафини ҳимоя қилади. Келишувнинг молиявий шартлари маълум қилинмаган.   Эммануэль Эменике Ёши: 28 Йўналиш: “Фенербахче” →  “Вест Хэм”   e0bc26e64dae6b22b06c2bca0d4d28f1.png   Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси нигериялик ҳужумчи Эммануэль Эменикени ижарага олди. 28 ёшли футболчи мавсум якунига қадар Англияда тўп суради. Трансфер ҳуқуқи “Фенербахче”га тегишли бўлган ушбу футболчи сўнгги олти ой давомида “Ал Айн” шарафини ҳимоя қилган ҳамда 11 ўйинда 7 та гол киритган. “Болғачилар” бош мураббийи Славен Билич ҳужумчига шахсан қизиқиш билдирган. Нигерия терма жамоаси аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан Диафра Сако ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилиб, Энди Кэрроллга ҳужумда ёрдам беришга ҳаракат қилади.   Жемерсон Ёши: 23 Йўналиш: “Атлетико Минейро” →  “Монако”   83fadb4432d51518570bacf5320d3cf2.jpg   “Атлетико Минейро” жамоасида тўп суриб келган марказий ҳимоячи Жемерсон ўз фаолиятини “Монако”да давом эттирадиган бўлди. Бразилиялик футболчи беш ярим йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Унинг трансфери 10 млн еврога баҳоланди.   Лукас Орбан Ёши: 26 Йўналиш: “Валенсия” →  “Леванте”   62f23dc367e6f32ac07fe35cf3cd2906.jpg   “Атлетико”дан Сикейрани сотиб олган “Валенсия” 26 ёшли ҳимоячи Лукас Орбанни “Леванте”га ижарага берди. У мавсум якунига қадар аутсайдер жамоа сафида ҳаракат қилади.   Флориан Товен Ёши: 23 Йўналиш: “Ньюкасл” →  “Марсель   17b8a2b5b64c18cc27850c3f6baea8b9.png   Трансфернинг сўнгги кунида “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси собиқ жамоаси “Марсель”га ўтиб кетди. 23 ёшли футболчи мавсум якунига қадар Францияда тўп суради. Ўтган йили август ойида “қаралар” ёш футболчини “Марсель”дан 12 млн фунт эвазига сотиб олганди. Унинг “Ньюкасл” билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.   Поль Бернардони Ёши: 18 Йўналиш: “Труа” →  “Бордо”   815f1f9382003ed147eeeccf77cf8b84.png   “Труа” клубининг 18 ёшли дарвозабони Поль Бернардони ижара асосида “Бордо” жамоасига ўтди. У мавсум якунига қадар “жирондинликлар” билан ҳаракат қилади. “Бордо” унинг трансферини сотиб олиши мумкин.    Зоҳид Акрамов
Манба: sports.uz
Киритилди: 21:49, 01.02.2016.
Ўқилди: 5292 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.