Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

10 йилда 619 миллион ва Буюк Алекс Фергюсондан Моуриньогача

Баҳо:
+ | -

Шубҳасиз, Жозе Моуриньо устакор мураббийлардан биридир. У буни кўп бора исботлаган. Фақат шуниси борки, португалиялик мутахассис еврофутболдаги энг серхаражат мураббий ҳисобланади. Йўқ, бунда «Беназир»нинг шахсий маоши назарда тутилмаяпти. Албатта, у бу масалада ҳам етакчилар қаторида. Ўз клубига янги футболчиларни олиб келиш йўлида кўп пул сарфлаш бўйича эса Жозе Моуриньога тенглашадигани йўқ. Эътибор беринг, у сўнгги 10 йилда клублар раҳбариятини нақ 619 млн. фунт сарфлашга мажбур этган. Ҳарқалай, «Челси», «Интер» ва «Реал» клублари Моуриньо бош мураббий бўлган даврда умумий ҳисобда айнан шунча суммага футболчи харид қилишган. Тўғри, ўз ўрнида аниқлаштириб ўтиш лозимки, айрим трансферлар «Беназир»­нинг ташаббусисиз амалга оширилган. Дейлик, мураббийнинг ўз сўзларига ишонадиган бўлсак, «Челси» Андрей Шевченкони унинг розилигисиз сотиб олган экан. Лекин факт шуки, 3та клуб Моу бошқарган даврда янги футболчилар учун айнан 619 миллион фунт сарфлаган.

Sovsport.ru сайтининг охирги 10 йиллик бўйича тузган рейтингига тушган бошқа мутахассислар ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Яъни улар ҳам ўз номларига ёзилган трансферларнинг барчасида асосий ташаббускор бўлишмаган. Лекин Алекс Фергюсон, Арсен Венгер ва Луи ван Гал барча трансферларда бевосита роль ўйнашган. Умуман, рейтингдан ўрин олган ўша Моуриньо, шунингдек, Рафаэль Бенитес ва Хосеп Гвардиола ҳам ўз ҳисобларидаги харажатларнинг катта қисмида ташаббус кўрсатишган. Аммо мисол учун айтсак, «Реал» Данило трансферини Бенитес келишигача расмийлаштирганди. «Барселона» эса Златан Ибрагимовични Гвардиола хоҳишига зид тарзда сотиб олган. Брендан Рожерс номига ёзилган харажатлар ҳам тўлиқ унга тегишли эмас. Қолаверса, Роберто Манчини, Карло Анчелотти ва Мануэль Пеллегринининг трансферлар бобидаги «эркалик»ларини тушуниш мумкин. Улар шунчаки, керакли вақт керакли жойда иш бошлашган - «Манчестер Сити», «Реал» ва «ПСЖ» каби серҳиммат клубларда. Хуллас, серхаражат мураббийлар рейтинги расмий эмас, лекин барибир, жуда қизиқарли.

сўнгги 10 йилда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган мураббийлар

 

10-ўрин. Алекс ФЕРГЮСОН

Клуби: «Манчестер Юнайтед»

Умумий харажати: 281 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Димитар Бербатов (30 млн.), Хуан Себастьян Верон (28 млн.), Рио Фердинанд (27 млн.)

 

9-ўрин. Брендан РОЖЕРС

Клублари: «Уотфорд», «Рединг», «Суонси», «Ливерпуль»

Умумий харажати: 287 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Кристиан Бентеке (32,5 млн.), Роберто Фирмино (29 млн.), Адам Лаллана (25 млн.)

 

8-ўрин. Арсен ВЕНГЕР

Клуби: «Арсенал»

Умумий харажати: 333 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Месут Озил (42,5 млн.), Алексис Санчес (35 млн.), Санти Касорла (16 млн.)

7-ўрин. Луи ван ГАЛ

Клублари: АЗ, «Бавария», «Манчестер Юнайтед»

Умумий харажати: 337 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Анхель ди Мария (59,7 млн.), Антони Мартиаль (57,8 млн.), Люк Шоу (31, 5 млн.)

 

6-ўрин. Рафаэль БЕНИТЕС

Клублари: «Ливерпуль», «Интер», «Челси», «Наполи», «Реал»

Умумий харажати: 376 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Гонсало Игуаин (34,5 млн.), Данило (22,6 млн.), Матео Ковачич (22,5 млн.)

 

5-ўрин. Хосеп ГВАРДИОЛА

Клублари: «Барселона», «Бавария»

Умумий харажати: 382 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Златан Ибрагимович (40 млн.), Франсеск Фабрегас (35 млн.), Давил Вилья (34,2 млн.)

 

4-ўрин. Роберто МАНЧИНИ

Клублари: «Интер», «Манчестер Сити», «Галатасарой»

Умумий харажати: 441 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Серхио Агуэро (40 млн.), Эдин Жеко (27 млн.), Самир Насри (25 млн.)

 

3-ўрин. Карло АНЧЕЛОТТИ

Клублари: «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал»

Умумий харажати: 466 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Гарет Бэйл (85 млн.), Хамес Родригес (63 млн.), Фернандо Торрес (50 млн.)

 

2-ўрин. Мануэль ПЕЛЛЕГРИНИ

Клублари: «Вильярреал», «Реал», «Малага», «Манчестер Сити»

Умумий харажати: 597 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Криштиану Роналду (80 млн.), Кевин де Брюйне (54 млн.), Раҳим Стерлинг (49 млн.)

 

1-ўрин. Жозе МОУРИНЬО

Клублари: «Челси», «Интер», «Реал»

Умумий харажати: 619 млн. фунт

Энг қимматбаҳо 3та хариди: Диего Коста (32 млн.), Андрей Шевченко (30 млн.), Виллиан (30 млн.)

Ҳ. ЗИЁЕВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:56, 03.02.2016.
Ўқилди: 3194 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.