Фаолиятини "Валенсия"да давом эттираётган "Реал" ярим ҳимоячиси Денис Черишев ижара муддати якунлангач ҳам Мадридга қайтмасликка қарши эмаслигини билдирди.
"Мен ўйнашни истайман. Агарда томонлар бу борада келиша олсалар, ҳеч қандай муаммосиз "Валенсия"да қолишим мумкин", - дейди Черишев.