Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Локомотив” ёшлари йирик ҳисобда зафар қучишди

Баҳо:
+ | -

Вазген Манасян қабул қилиб олган “Локомотив” ёшлар жамоаси 2016 йил ҳисобидан учинчи ўртоқлик учрашувида йирик ғалабага эришди. “Бунёдкор-2” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда ёш “темирйўлчилар” рақиблари дарвозасини жавобсиз беш марта ишғол қилишди.

Дастлабки дақиқаларданоқ рақибидан устун ҳаракат қилган “Локомотив” 3-дақиқадаёқ Тимур Усмоновнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлимда шунингек Жаҳонгир Сафаров пенальтидан битта гол урган бўлса, Евгений Танаев дублини расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда бош мураббий 5 та ўзгаришни амалга оширди. 55-дақиқага келиб учрашувни бошқариб борган ҳакам мезбонлар дарвозаси томон иккинчи пенальтини тайин қилди. Биринчисида футболчи тўпни қўли билан ўйнаган бўлса, иккинчисида яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётган “Локомотив” футболчиси қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Шохруҳ Мўминқулов эса пенальтини амалга оширишда мўлжалдан адашмади. Шундан кейин ҳам ёш “темирйўлчилар” бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, Мўминоқуловнинг голи ўйиндаги сўнггиси бўлиб қолди.

Қайд этиш керак, футболчилар мазкур беллашувда ўзларини ҳам, рақибни ҳам аяб ўтиришмади. Натижада “Бунёдкор”нинг иккита футболчиси 25 ва 52-дақиқаларда майдондан четлатилди. Ўйин ўртоқлик мақомида бўлгани важидан, қизил карточка олган футболчининг ўрнига янги куч туширилди.

75-дақиқага келиб иккинчи қизил карточка ишланишида жабрланувчи ролини ўйнаган “Локомотив” футболчиси шифокор тавсиясига кўра учрашувни давом эттира олмади. Вазген Манасян эса ўйинни 10 киши бўлиб якунлаб қўйишга қарор қилди ҳамда бошқа футболчини майдонга туширмади.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни “Локомотив” ёшлари мазкур стадионда “Бунёдкор” ёшлари билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

БУНЁДКОР-2 – ЛОКОМОТИВ 0:5

Голлар: Тимур Усмонов, 3 (0:1). Евгений Танаев, 26 (0:2). Жаҳонгир Сафаров, 29-пен (0:3). Евгений Танаев, 38 (0:4). Шохруҳ Мўминқулов, 55-пен (0:5) .

“Локомотив”: Азамат Саибоев — Дилшод Эргашев (Лазер Адамов, 46), Фаррух Иброҳимов, Хуршид Мухторов (Отабек Муҳамедов, 46), Улуғбек Абдуллаев — Евгений Танаев (Хуршид Ғиёсов, 46), Бобур Эргашев (Жаҳонгир Соқиев, 46), Жаҳонгир Сафаров, Жаҳонгир Хамроев (Азиз Фозилов, 46) — Шохруҳ Мўминқулов (Аббос Комилов, 46), Тимур Усмонов.

2 1 9 7 12

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:55, 03.02.2016.
Ўқилди: 2921 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик