"Ювентус" жамоасининг порлаётган юлдузларидан бири
Пауло Дибалани "бўлажак Месси" дея, эътироф этишмоқда.
Италия нашрлари 22 ёшли ҳужумчи билан дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири
Лионель Мессига боғлайдиган томонларини топишди. Маълум бўлишича,
Пауло Дибала Антонелла исмли қиз билан ишқий муносабатларда бўлиб турибди. Месси рафиқасининг исми ҳам Антонелла эканини кўпчилик билса керак.

Ёш ҳужумчининг маъшуқаси Антонелла Кавальери мана уч йилдирки Италияда ўзини фотомоделлик билан шуғулланади. Бироқ, унинг ишлари Дибаланики сингари муваффақиятли тус олмаган.

Маълумотларга кўра,
Пауло Дибала жорий йилда Антонелла Кавальери билан турмуш қурмоқчи.
