"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания кубогининг яримфиналида "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (7:0) жамоанинг ҳужум учлиги- Месси, Неймар ва Суаресдан мамнун эканлигини маълум қилди.
"Бизда бу ўйинчиар яхши ўйнаганда ҳам ютқазган вақтларимиз бўлган. Масалан, бизни "Сельта" ютди. Улар ажойиб футболчилар, аммо "Барселона" олдида ечиш лозим бўлган муаммолар ҳам бор", - дейди Энрике.
"Барселона" Примеранинг 5-турида "Сельта" меҳмони бўлиб 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.