Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Равшан Эрматов: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда иштирок этадиган пайт келди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 10 февраль куни Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига старт берилади. Ушбу мусобақа орқали Осиёнинг 5та жамоаси Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов мусобақа олдидан футзалчилар видео-мурожаатнома йўллаб, уларга омад тилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал ассоциацияси хабар тарқатди.

"Ўз уйимизда ўтадиган Осиё чемпионатида биз юта олмайдиган рақибнинг ўзи йўқ. Бунинг учун ҳар бир учрашувда боримизни бериб ўйнасак, Ватан шаъни учун майдончага чиқсак, омад албатта биз томонда бўлади. Колумбияда ўтадиган ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган, Ўзбекистон байроғи кўтариладиган пайт келди. Бу вазифасини сиз уддалай оласиз, биз сизга ишонамиз, укаларим", - дейди Равшан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг "А" гуруҳида Қирғизистон, Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари билан мусобақага киришади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:09, 04.02.2016.
Ўқилди: 3828 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.