"Ливерпуль" раҳбарияти жамоанинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Лазар Марковичга Туркиянинг "Фенербахче" клубидан тушган таклифни рад этган, дея хабар беради The Independent.
Сербиялик футболчи айни дамда Истанбул грандида ижара асосида тўп сурмоқда. "Фенербахче" эса унинг тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб олиш учун 26 миллион евро таклиф билан чиқишган, бироқ "қизиллар" бу таклифни рад этишди.
Эслатиб ўтамиз, хавбек ушбу мавсум Туркия чемпионатида 13 учрашувда майдонга туришиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.