Кириш Регистрация

"Зенит" футболчиси Шатов Нижний Тагилга 15 млн рубллик стадион совға қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Зенит" футболчиси Олег Шатов ўз она шаҳри Нижний Тагилга 15 млн рубллик стадион қурдириб бермоқчи.

Россия терма жамоасининг 25 ёшли яримҳимоячиси Нижний Тагилнинг Рудник туманида футбол майдони қуришга қарор қилди ва маҳаллий спорт амалдорларидан бунинг учун 15 млн рубль атрофидаги лойиҳани тузишни сўради.

Ҳозирда шаҳар ҳокимияти майдон учун мос ер ва сарф-харажатлар сметасини тузмоқда, шунинг учун бўлғуси стадионнинг аниқ кўрсаткичлари номаълум. Бироқ унда аниқ югуриш йўлаги бўлиши айтилмоқда.

"Единая Россия" партияси бу майдонда воркаут учун ускуналарга (турли жисмоний машқлар бажариш учун турник, бруслар ва ҳоказо анжомлар) партия дастури бўйича 700 минг рубль ажратади. Майдон турли тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида панжара билан ўралади, бироқ туман аҳолиси учун стадионга кириш эркин бўлади. Футбол майдонини жорий йилдаёқ қуриш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Шатов Рудникда янги майдонда шуғулланадиган футбол секциясига асос солмоқчи.

Жорий йилда Нижний Тагилда Шатов номидаги футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Шаҳар жисмоний тарбияни ривожлантириш бошқармасида Шатовга бу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш таклиф қилинди ва футболчи бу мусобақага ҳомийлик қилишга розилигини берди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:00, 05.02.2016.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.