Vesti.kz хабарига кўра, Олмаотанинг "Қайрат" клуби сардори Бауржан Исламхан ёзда "Селтик"га ўтиши мумкин.
Шотландияликлар қозоқ футболчисининг ўйинларини анчадан буён кузатиб келмоқдалар ва "Қайрат"нинг "Абердин" билан ўйинини ҳам кузатганлар. Футболчининг ўйини уларга маъқул келган, аммо бу вақтда жамоадаунинг позициясида ўйинчилар етарли бўлгани учун расмий таклиф билдирмаганлар.
Исламхан аввал Краснодарнинг "Кубань" клуби таклифини қабул қилган ва аммо у ерда ўринбосарлар сафидагина майдонга тушган.