Италиянинг “Ювентус” клуби ўзининг собиқ футболчисини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Туринликлар Артуро Видални сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри маълум қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, “Ювентус” чилилик хавбекни харид қилишга эътибор қаратмоқда. Чунки Видалнинг айни пайтдаги ҳолати Гвардиолага ёқмаяпти. Шу боис, ярим ҳимоячи жамоадан кетиши мумкин.
Шунингдек футболчига Испаниянинг “Атлетико” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. 28 ёшли ярим ҳимоячини мадридликлар ҳам ўз таркибларида кўришни исташмоқда.