Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

“Бунёдкор” – “Аш-Шабоб”. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Бугун, душанба куни “Бунёдкор” стадионида “Аш-Шабоб”га қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 12:30да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида “Аш-Шабоб” бош мураббийи Каио Жуниор ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг “Бунёдкор” устози Сергей Лушчан ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади.

Шунингдек, 8 февраль куни ҳар иккала жамоа расмий машғулотини ўтказади. Дубайликлар соат 16:00дан эътиборан “Бунёдкор” стадиони майсаларини синаб кўришса, “қалдирғочлар” соат 17:00дан бошлаб асосий майдонда машқ қилшади. Ҳар иккала машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ бўлади.

“Бунёдкор” – “Аш-Шабоб” учрашуви олдидан ташкил этиладиган ҳар иккала тадбирга ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Аш-Шабоб” учрашуви 9 февраль куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:00да бошланади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:01, 08.02.2016.
Ўқилди: 4254 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик