Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испаниянинг Marca газетасига қизиқарли таклиф билдирди, деб ёзади «Чемпионат». У энг яхши кийинадиган футболчи учун мукофот таъсис этишни таклиф қилди.
«Менда Marca газетаси учун яхши ташаббус бор. Энг яхши кийинадиган футболчи учун мукофот таъсис этишни таклиф қиламан. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?» — деди Роналду 2014/15 йилги мавсумда Испания чемпионатида энг кўп тўп урган ўйинчи сифатида мукофотни қабул қилиб олиш маросимида.
2014/15 йилги мавсум якунларига кўра, Роналду Испания чемпионатида 48 та гол урди. Иккинчи ўринни «Барселона» форварди Лионель Месси эгаллади, унинг ҳисобида 43 та гол бор.