Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Дунёнинг энг қиммат автомобилини Месси сотиб олгани хабар қилинди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси дунёнинг энг қиммат автомобили — 335 S Spider Scaglietti соҳибига айланди. Бу ҳақда футболчига яқин манбаларга таяниб, Bleacher Report хабар бермоқда.

1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari машинаси Париждаги аукционга қўйилган эди. Ушбу автомобиль учун «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам кураш олиб борганди.

Ушбу машинани бошқарган британиялик афсонавий Стирлинг Мосс 1958 йилда «Формула-1» Гран-присининг Кубадаги босқичида ғалаба қозонган эди. Бундан ташқари, бу автомобиль «24 соатли Ле-Ман» пойгаларида ҳам иштирок этган.

Ferrari 335 S Мессининг коллекциясидаги учинчи суперкар бўлди. Бунгача аргентиналик Maserati GT Stradale ва Audi R8 Spyder автомобилларини харид қилганди. Уларнинг умумий қиймати 517 минг еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, 335 S Spider Scaglietti аукционда 32 миллион еврога сотилди ва дунёнинг энг қиммат автомобили номини қўлга киритди. Олдинроқ уни АҚШлик номи ошкор қилинмаган харидор сотиб олгани тахмин қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:45, 09.02.2016.
Ўқилди: 9390 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.