“Челси”нинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланиб қолган Асмир Бегович ёзги трансфер вақтида “Сток Сити”га қайтиши эҳтимоли бор.
Босния терма жамоаси дарвозабони “Челси”да кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва иш жойини алмаштиришни истамоқда.
“Сток Сити” эса Беговични ижарага олишни режалаштирган. Чунки жамоанинг асосий дарвозабони Жек Батленд ёзда бирорта гранд клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Асмир Бегович айнан “Сток Сити”дан “Челси”га келиб қўшилганди.