Кириш Регистрация

“Нефтчи” 12 февралдан тайёргарликкни давом эттиради

Баҳо:
+ | -

 Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Ҳоким кубоги-2016” турниридан сўнг қисқа таътилга чиққанини маълум қиламиз. Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар тайёргарликни 12 февраль санасидан давом эттиришади. Шу куни футболчилар Тошкентда йиғилишади ва навбатдаги машғулотлар бошланади.

    Режага кўра, “Нефтчи” Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Илк учрашув 15 февраль куни “Қўқон-1912”га қарши бўлиб ўтади. Орадан 3 кун ўтиб, яъни 18 февраль санасида “Олмалиқ” Фарғона клубининг навбатдаги рақибига айланади.  Сўнгги назорат баҳси “Андижон”га қарши бўлиб ўтиши режа қилинган. Андижонликлар билан беллашув якунлангач, жамоа шу куннинг ўзидаёқ Фарғонага қайтади.  

Жамоа иштирокидаги ўйинлар тақвими:

15 февраль.“Нефтчи” – “Қўқон-1912”

18 февраль. “Олмалиқ” – “Нефтчи”

21 февраль. “Нефтчи” – “Андижон”

 

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:53, 10.02.2016.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик