Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Мессининг Испания чемпионатидаги севимли рақиблари ТОП-5

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатида 332 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 298 та гол ёзидириб қўйишга муваффақ бўлган. Биз аргентиналик даҳонинг Ла лигадаги севимли рақиблари ТОП-5 лигини тузиб чиқдик. 

5. “Депортиво” 
Месси чемпионат доирасида Ла Корунянинг “Депортиво” жамоаси билан ўтказилган учрашуавларда ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки Лео “Депортиво”га қарши кечган охирги бешта учрашувнинг барчасида гол уришди. Дарвоқе, Ла Коруняликлар Мессидан икки марта “хет-трик” қабул қилишган. 

4. “Валенсия” 
Лионель “Валенсия” билан чемпионат доирасида кечган ўйинларда 16 голга муаллифлик қилган. Аргентиналик “кўршапалаклар” билан баҳсларда бир марта “хет-трик” қайд этган. Бироқ у ушбу жамоага қарши охирги ўйинда гол ура олмади. 

3. “Осасуна” 
Айни пайтда Испания қуйи дивизонида ҳаракат қилаётган “Осасуна” жамоаси Мессининг севимли рақиблари учлигидан жой олди. “Барселона”нинг “10” рақамли футболчиси “Осасуна” билан ўйинларда рақиб посбонларини 17 марта ранжитган. У мазкур клубга қарши баҳсларда бир мартадан “хет-трик” ва “покер”га эришди. 

2. “Севилья” 
“Севилья” Роналду ва Месси учун қулай жамоа ҳисобланади. Лео Андалусияликларга қарши ўйинларда 19 марта тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйган. У “Севилья” билан баҳсларда битта “хет-трик” қайд этган. Ушбу мавсумда эса Месси мазкур жамоа дарвозасига йўл топа олмади. 

1. “Атлетико” 
5 карра “Олтин тўп” соҳибининг Ла Лигадаги “севимли” жамоаси Мадриднинг “Атлетико” клубидир. Лео “матрасчилар”га қарши учрашувларда 21 марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. У Диего Симеоне шогирдлари билан бўлган охирги 4 ўйинда майдонни голсиз тарк этмаганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ жоиз. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:13, 10.02.2016.
Ўқилди: 4369 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.