“Реал” жамоаси мавсум якунида ярим ҳимоячи Хамес Родригесни сотиши мумкин, дея хабар бермоқда Sport нашри.
Манбанинг таъкидлашича, клуб мураббийлар штаби колумбиялик футболчининг ўйинидан кўнгли тўлмаяпти. Айниқса, унинг биринчи даврада намойиш қилган ўйинлари кўплаб танқидга сабаб бўлмоқда.