Аргентинанинг “Уракан” футбол жамоасини олиб кетаётган автобус “Каракас” жамоаси билан ўйиндан қайтаётиб йўл транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, йўловчи-футболчилар орасида икки нафари ва мураббийнинг аҳволи оғир.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар томонидан футболчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва улар касалхонада кўрикдан ўтказилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, футболчиларнинг ҳаёти ҳавф остида эмас. Бироқ улар бир муддат Венесуэллага учиб кета олмайди.
Тахминий маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси автобус тормоз қисмидаги носозлик туфайли келиб чиққан. Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Уракан” ва “Каракас” футбол жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида “Каракас” фойдасига ҳал бўлган эди.
Умида Якубова
Аргентина терма жамоасидаги 10-рақам кимга ўтиши маълум бўлди [4187]
Дарвин Нуньес: «Бундай ҳолатни ҳеч кимга раво кўрмайман» [1931]
«Реал»нинг собиқ юлдузи: «Ҳали ҳам собиқ рафиқамнинг ҳашаматли ҳаёти учун пул тўлаяпман» [1928]
Рафинья «Барселона»да 2011 йилдан бери кузатилмаган натижани қайд этди [1920]
"Реал"нинг 2026/27 йилги қайдномаси: кимлар келди, кимлар кетди? [1918]
Холанд Энцо трансферига ҳазиломуз муносабат билдирди [1872]
«Ливерпуль» Бельгия клубининг 2 метрли дарвозабонини 35 миллионга сотиб олди (Фото) [1858]
«Манчестер Сити» «МЮ» қизиққан Аит-Нури бўйича қарор қилди [1793]
Дембеле «Ливерпуль»га кетган Барколага мурожаат қилди [1743]
«Манчестер Сити»нинг трансферлардан кейинги 25 кишилик таркиби маълум бўлди [1648]













