«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Эсекиэль Лавесси фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди.
Хитой юқори дивзиони янги вакили ҳисобланган «Хэбэй Чайна Форчун» 30 ёшли аргентиналик футболчига 13-15 миллион евро атрофида йиллик маош таклиф қилди ва Лавесси таклифни қабул қилди. Чоршанба куни Хитой ва Франция жамоалари Лавессининг трансфери борасида келишиб олишди.
Аввалроқ «Хэбэй Чайна Форчун» Гаэль Какута («Севилья»), Стефана Мбиа («Табзонспор») ва Жервиньо («Рома») билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Қўшимча сифатида, Хитойнинг бошқа жамоаси «Шанхай Шеньхуа» Лавессига 13 миллионов евро йиллик маош ва 2 миллион евро бонус тўлашга тайёр бўлганини айтиб ўтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лавессининг парижликлар билан амалдаги шартномаса 2016 йилнинг ёзига қадар амалда бўлар эди. Ўйинчи «Интер», «Ювентус», «Тоттенхэм» ёки «Барселона билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.