Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Элдор Шомуродов: «Шунчаки, вазифамни бажардим»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»-  «Ал-Шабаб» учрашувида Элдор Шомуродов чинакам қаҳрамонга айланди. Ёш ҳужумчи томонидан урилган икки гол «қалдирғочлар»га гуруҳ босқичи эшикларини очди. Айнан Элдор ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз учрашув якунлангач, Шомуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Элдор, аввало, бугунги чиройли ғалаба билан табриклайммиз. Сизнинг икки голингиз «Бунёдкор»ни гуруҳ босқичига олиб чиқди...

- Табрик учун раҳмат. Гол уриш ҳужумчининг вазифаси ҳисобланади. Мен шунчаки, ўз ишимни қилдим. Албатта, ўз голларим билан жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшган эканман, бундан беҳад хурсандман. Ўз ўрнида жамоа­дошларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман, ҳар икки вазиятда ҳам қулай тарзда тўп билан таъминлашди. Чиройли ғалабамиз билан мухлисларни хушнуд этганимиздан мамнунмиз. Мавсумни ғалаба билан бошлаш ҳамиша ёқимли. Бугунги ютуқ бизни янада руҳлантиради ва бундан ҳам кучли қилишига ишонаман.

- Таркиб ёш эди. Шундан келиб чиққан ҳолда, сизларда хавотир бормиди?

- Тўғри, ўйиндан олдин бироз ҳаяжон сезилди. Лекин майдонга тушганимиздан сўнг бу ҳаяжон ўз-ўзидан йўқолди ва унинг ўрнини ишонч эгаллади. Бугун майдонга фақат ғалаба илинжида тушгандик. Мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз. Ғалабаларимиз давомли бўлишига умид қиламиз.

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Араб жамоалари кучли легионерларга эга ва айнан уларга таянган ҳолда ўйин намойиш этишади. «Ал-Шабаб» ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Шунчаки, бугун унинг ўйини қовушмади. Аниқроғи, рақиб легионериларнинг эркин ҳаракат қилишларига йўл қўймадик. Уларни ёпиб қўйдик. Бунинг натижасида ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Кейин тезкор гол ҳам уларни синдирган бўлиши мумкин. Қолаверса, жамоа ҳозирда қийин аҳволга тушиб қолган. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун эса вақт керак.  

- Уларга совуқ ҳаво ҳам салбий томондан таъсир қилди, деб ўйлайсизми?

- Қисман. Улар Тошкентга келган пайт ҳаво бироз илиқроқ эди. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши уларга таъсир қилган бўлса керак.

- «Бунёдкор» ўтган йили ҳам «плей-офф»да БАА клуби, аниқроғи «Ал-Жазира»ни мағлубиятга учратган эди. Лекин гуруҳ босқичида бирорта ғалабага эришолмаганди. Бундан тегишли хулосалар чиқарилдими?

- Ўтган йилги таркиб билан ҳозиргисининг ўртасида фарқ бор. Биз - ёшлар анча тажриба тўпладик. Миллий ва олимпия терма жамоаларида тўп суриш орқали маҳоратимизни ошириб боряпмиз. Ўйлайманки, бу йилги иштирокимиз аввалгиларига қараганда яхшироқ бўлади.

- Ўтган йили бошқа рақам остида ўйнагандингиз. Бу йил 10-рақамни танладингиз...

- Сардор Рашидов «Ал-Жаиш»га ўтиб кетгач, 10-рақам бўшаб қолганди. Ният қилиб, шу рақамни олдим. Кейин бу рақамда Анвар Бердиев ҳам ўйнарди. У ҳам «Бунёдкор»ни тарк этди. Улардан кейин бу рақам бўш турганди. Лекин бу рақамнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор. Мен учун илк расмий ўйинда бу рақам омад келтирганидан хурсандман.

- ОЧЛ тақвимида ўзгариш бўлди. Гуруҳ босқичининг 1-турида ўйнаган жамоа билан 2-тур учрашувида яна тўқнаш келасизлар. Бу ўзгаришга муносабатингиз қандай?

- Бу ҳақда бизга айтди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, гуруҳдаги жамоалар билан «уй-сафар» тизимида ўйнашимиз керак. Олдин ўйнаймизми, кейин - бунинг фарқи йўқ, менимча.   

- «Бунёдкор» ҳужум чизиғида яхшигина рақобат юзага келди. Бугуннинг ўзида 4 нафар ҳужумчи майдонга туширилди. Забиҳилло Ўринбоев билан бошлан­ғич таркибда майдонга тушгандинглар. Танаффусдан сўнг Баҳодир Насимов ва Шаҳзод Нурматов ўйинга қўшилишди. Шахсан сизга шу ҳужумчиларнинг қай бири билан ўйнаш осонроқ?

- Давралар оралиғида таркибимизга Насимов ва Нурматов қўшилишди. Уларнинг ҳар иккиси билан майдонда тил топишиб кетишимиз осон кечяпти. Энди бош мураббий кимни майдонга туширса, ўша ҳужумчи билан ўйнаб кетаверамиз. 

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:42, 12.02.2016.
Ўқилди: 3120 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.