Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Marca: Роналду "Барселона"га ўтмоқчилигига шама қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз танасини мадридликларнинг Испания чемпионатидаги асосий рақиби "Барселона" клуби ранглари бўлмиш кўк ва аноррангларга бўяди. У шу алфозда фақат ички кийимда туриб тушган суратини Instagram тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган.

Marca нашри ва нашр ўқувчилари буни 31 ёшли футболчининг каталонияликлар сафига ўтишга шама қилаётгани сифатида қабул қилишган.

Жорий мавсумда Роналду "қаймоқранглилар" учун примеро доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушган ва 19та гол урган. У 2015 йилнинг 22 март кунида ўтказилган ўтган мавсумнинг 28 туридаги ўйинда, 32 дақиқада "Барселона" дарвозасига гол урганди. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги кейинги учрашув жорий йилнинг 3 апрелида, Испания чемпионатининг 31 тури доирасида, "Камп Ноу" стадионида ўтказилиши белгиланган.

Икки жамоа ўртасидаги принципиал рақиблик 1929 йилда бошланган. Ўтган вақт ичида жамолар ўртасида 171та учрашув бўлиб ўтган ва улардан 71тасида мадридликлар, 69тасида каталонияликлар ғалаба қилишган, яна 31та учрашувда дуранг қайд этилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:57, 12.02.2016.
Ўқилди: 9546 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.