Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Азиз Ҳайдаров: «Энди уришиб - сўккандан фойда йўқ»

Баҳо:
+1 | -

Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сураётган «Ал-Шабаб» клуби кетма-кет муваффақиятсизликлардан ўзига келолмаяпти, чоғи. Хуллас, жамоа айни пайт жуда қийин ва мураккаб даврни ўтказмоқда. Дубайлик футболчилар Тошкентда 90 дақиқа давомида тайинли ҳужум ҳам ташкил этишмади. Биз учрашувдан сўнг терма жамоамиз таянч ярим ҳимоячисидан шу ҳақда интервью олдик.

- Азиз, бугунги омадсиз ўйиннинг сабаблари нимада?

- Ўйиндан аввал «Бунёдкор» ушбу жуфтлик фаворити эди. Шунга қарамай, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Боиси, чемпионатдаги омадсиз иштирок, кубокдан чиқиб кетганлигимизни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш орқали ювишимиз, мухлисларимиз ишончини қайтаришимиз мумкин эди. Афсуски, қўйиб юборилган тезкор гол футболчиларимиз руҳиятига салбий таъсир ўтказди. Шундоқ ҳам ҳозир жамоамизда тушкун ҳолат юзага келган. Бу вазиятдан чиқиб кетолмаяпмиз. Қаторасига 5-6та учрашувдан бери ғалаба қозонолмаяпмиз. «Қора чизиқ»дан чиқиб кетиш қийин кечяпти. Авваллари дарвозамиздан тўп ўтказиб юборсак, тезда вазиятни ўзимиз томонга ўнглаб, 2-3та гол билан жавоб қайтарардик. Ҳозир аксинча бўляпти. Бугунги учрашувда яхши ўйнадик, фақат омад кулиб боқмади, деб айтолмайман. Тан олиш ҳам марднинг иши. Бу гапим билан биз майдонга ютқазиш учун чиққандик, демоқчи эмасман. Ўзига яраша ният ва режаларимиз бор эди. Лекин бунга майдон эгалари йўл қўйишмади. Кучли жамоа ғалаба қозонади, дейишади. Бугун ўша жамоа «Бунёдкор» эди. Учрашув олдидан билдирилган тахминлар ўзини оқлади. Фаворит ҳисобланган жамоа ўз ниятига етди.

- Собиқ жамоангизга қарши ўйнаш осон кечмагандир...

- «Бунёдкор» собиқ эмас, аксинча, менинг жамоам. Ҳеч қачон уни собиқ жамоам, деб ҳисобламаганман. Ҳар доим менинг жамоам бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Буни «Бунёдкор» раҳбарияти ҳам, мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам жуда яхши билишади. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугунги натижадан бир томондан хурсанд ҳам бўлдим. Ҳозирги жамоам ютқазганидан эса албатта, ранжидим. Бошқача айтганда, бугун мен мухлис қиладиган жамоа ютди, ўзим ўйнайдиган клуб эса мағлубиятга учради.

- «Ал-Шабаб» бош мураббийи жамоада молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли Жони сотишга мажбур бўлганини айтди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Молиявий муаммолар юзага келганлиги ва кемтикни беркитиш учун Жони сотишгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ҳар бир футболчи ўз шартномасида кўрсатилган маошни олади. Ҳеч ким бир-бирининг маоши қанчалигини билмайди. Шахсан ўзимга келсак, «Ал-Шабаб» билан яна бир йиллик шартномам бор. Шунга қарамай, бошқа клублардан аниқ таклифлар тушяпти. Агар клуб раҳбарияти мени ҳам трансферга қўймоқчи бўлса, кетишим мумкин. Лекин ҳозир ўзимдан-ўзим кетолмайман. Шартномага профессионал футболчи сифатида бўйсунишим шарт.

- «Бунёдкор»нинг гуруҳ босқичидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи галда «Бунёдкор»ни гуруҳ босқичига чиққанлиги билан табриклайман. Жамоага гуруҳ босқич баҳсларида ҳам ғалаба ёр бўлишини тилайман. Ишончим комил, «Бунёдкор» ўз гуруҳидан чиқади. Бугунги жамоа ўтган йилгисидан анча кучли. Барча чизиқларда рақобат юзага келган. Рақобат бор жойда эса ҳамиша ўсиш бўлади.

- Лекин таркиб жуда ёш. Шу ёш футболчилардан бугунги шижоатни кутганмидингиз?

- Ёш футболчилар ҳозир ўйнашмаса, қачон ўйнашади? Уларга имконият берилди ва бу ишончни оқлашди. «Бун­ёдкор» таркиби ва футболчилар имкониятини 100 фоиз билардик. Биргина Забиҳилло Ўринбоевда адашдик. Унинг имкониятларини унчалик билмасдик ва очиғи, бугунги ўйинда асосий таркибда майдонга туширилишини кутмагандик.

- Тажрибали Баҳодир Насимовнинг майдонга тушишини кутганмидинглар?

- Худди шундай. Тажрибасига суянган ҳолда, айнан Насимовга имконият берилади, деб ўйлагандик. Ёшларга ишонаётган «Бунёдкор» раҳбарияти ва мураббийлар штабининг сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу ёшлар эртага миллий жамоамизга ҳам ўз ўйинлари билан фойда келтирадилар. Терма жамоага ёш футболчилар келганда, биз ҳамиша очиқ юз билан кутиб олиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз. Мен ўйнаб юраверсам, Хайрулла Каримов яна қайтиб келса, академиядан чиқиб келаётган ёшлар қаерда ўйнашади?

- Учрашувдан олдин «Ал-Шабаб» бош мураббийи сиздан «Бун­ёдкор» ҳақида маълумот сўрадими?

- Албатта, ўйин олдидан гаплашдик. Ҳар бир футболчи ҳақида маълумот сўради. Бу нарса ҳамма жойда бор. Лекин мен 5 йилдан бери «Ал-Шабаб»даман. Ҳозирги таркиб билан 5 йил аввалгиси ўртасида жуда катта фарқ бор. Фақат билган ўйинчиларимнинг сифатини айтишим мумкин. Тўлиқ маълумотга эга эмасман. «Бунёдкор»нинг БААда ташкил этган йиғини ва у ерда ўтказган ўртоқлик учрашувларини томоша қилдик. Табиийки, бу ўйинларда рақиб футболчилари кузатилди.

- Ўйиндан кейин жамоанинг кийиниш хонасида қандай гап-сўзлар бўлди? Клуб раҳбарияти ва бош мураббий нималар деди?

- Энди уришиб - сўккандан фойда йўқ. Ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Шунчаки, мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб олишимиз керак. Олдинда ички чемпионат ўйинлари бор. Ўзимизни ўнглаб олишимиз керак. Тушкун ҳолатдан чиқиб кетишимиз шарт. Акс ҳолда, аутсайдерлар қаторига қўшилиб қоламиз. Агар гуруҳ босқичига йўлланма олганимизда ҳам, у ерда ёрқин ўйин намойиш этолмасдик. Шу боис, «Бунёдкор»нинг гуруҳ босқичига йўлланма олганидан, хурсанд бўлдим. Ҳарқалай, ОЧЛнинг бу йилги мавсумида узоқроққа боради. Бунга ишончим комил. Яна бир бор «Бунёдкор»га омад тилайман.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:49, 13.02.2016.
Ўқилди: 6797 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.