Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича олий лига учрашувлари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Айни пайтда жамоалар бор эътиборларини янги мавсум ҳозирлигига қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари қисқа таътилдан сўнг 12 февраль, яъни бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Режага кўра, пойтахтда давом этадиган мазкур йиғин доирасида футболчиларимиз бешта синов-назорат учрашуви ўтказади:

13 февраль. “Қизилқум” — “Сўғдиёна”

15 февраль. “Қизилқум” — “Оқтепа”

17 февраль. “Қизилқум” — “Навбаҳор”

18 февраль. “Қизилқум” — “Қўқон-1912”

19 февраль. “Қизилқум” — “Металлург”.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада уюштирилган ўқув-машғулот йиғинидан сўнг, жамоани ҳимоячи Миржалол Қурбонов тарк этган. Миржалол навбатдаги мавсумни қўқонликлар таркибида бошлашга яқин турибди.

Тошкентда ўтадиган машғулотларга Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби навбатдаги йиғин доирасида яна бир қатор бошқа янги ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

Янги мавсум олдидан “Қизилқум” футбол клуби мураббийлари ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Вячеслав Шевченко (Украина) каби футболчиларни  жамоага таклиф қилишган.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 16:29, 13.02.2016.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.