Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг энг истиқболли ёш ярим ҳимоячиларидан бири бошқа мамлакат терма жамоасида ўйнашга қарор қилди.

Foot Mercato нашрининг хабар беришича, Айюб Буадди Марокаш миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қиладиган бўлди.

Франция футбол федерацияси хавбекнинг Франция ёшлар терма жамоаларида ўйнашда давом этишига ва якунда Зинедин Зидан бошқарувидаги асосий терма жамоага ўтишига умид қилган эди. Бироқ 18 ёшли футболчи Марокашни афзал кўрди. Унинг ЖЧ-2026 турнирига бориши кутилмоқда.

Буадди "Лилль" таркибида "Лига 1" доирасида 62 та ўйинда майдонга тушган. Франциянинг турли ёшдаги (U16 дан бошлаб) терма жамоалари сафида эса 30 га яқин учрашув ўтказган.

Киритилди: 11:17, 15.05.2026.
Ўқилди: 4471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик