Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Реал» яна рекорд даражадаги даромадлар ҳақида ҳисобот берди

Баҳо:
+ | -1

«Реал» 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичларни эълон қилди.

Клубнинг ўтган мавсумдаги операцион даромадлари ўтган даврга нисбатан 3,1% га ўсиб, спорт клублари учун рекорд даражадаги 1,221 млрд еврога етди.

EBITDA кўрсаткичи (фоизлар, солиқлар ва амортизация чегирилгунга қадар олинган фойда) 18% га ўсиб, 287,4 млн еврони ташкил этди (+18%), бу клуб тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Солиқлар тўланганидан кейинги соф фойда 26 млн еврони ташкил этди — бу ўтган йилгидан 8% га кўп.

Қайд этилишича, стадиондан тушган даромадлар ўтган йилга нисбатан 11% га, маркетинг даромадлари эса 6% га ошган.

2018/19 йилги мавсумдан бери «Реал»нинг умумий тушуми 61% га ўсди. Шу билан бирга, стадиондан олинадиган даромадлар «Сантьяго Бернабеу» реконструкцияси бошлангунга қадар бўлган 2018/19 йилги мавсумга нисбатан икки баравардан кўпроққа — 107% га ошди (стадион қайта қурилишининг қиймати 1,407 млрд еврога баҳоланмоқда).

Киритилди: 19:30, 28.07.2026.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик