Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Sky Sports: Винисиус «Реал»да қолади, клуб уни «Арсенал»га сотмайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёзги трансфер ойнаси якунланганидан кейин ҳам жамоада қолади. «Қаймоқранглилар» 26 ёшли вингерни сотиш ниятида эмас ва унинг 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномасини узайтиришга рози бўлишига ишонмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбага кўра, «Қироллик клуби» «Арсенал»нинг қизиқишига қарамай, Винисиусни сақлаб қолишига ишонмоқда. Шу ҳафта «Реал» раҳбарияти ва футболчининг вакиллари ўртасида унинг келажаги бўйича янги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Испания гранди бош мураббийи Жозе Моуринью Винисиусни юқори баҳолайди ва унинг жамоада қолишини истамоқда.

Ўтган мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, бразилиялик футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:12, 28.07.2026.
Ўқилди: 3019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик