"Барселона" ҳимоячиси Даниэл Алвес айни вақтда "Бавария"нинг бошқариб турган собиқ устози Хосеп Гвардиола ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Унинг муваффақиятлари сири шундаки, у футболчиларга бошқалар кўра олмайдиган жиҳатларни кўришни ўргатади. У футболдаги Эйнштейндир.
Гвардиола ўзгаришлар амалга оширишни ёқтиради, инқилоб қилиб бўлмайдиган жойда эса у ўзини ноқулай ҳис қилади. Мен шубҳа қилмайманки, у ўз фаолиятида ютуқларга эришишда давом этади. Чунки, у футболдаги ўзига хос алоҳида шахс.
У ўзига керакли барча нарса муҳайё қилинишини истайди. Англияда уни ҳурмат қилишади ва у истаган барча шароитларни яратиб беришлари аниқ. Англия у ишлаши учун энг яхши лига.
ЕЧЛда ғалаба қозонишми? Унга буни уддалаш қийин бўлиши аниқ. Чунки, у "Манчестер Сити"га боргач, яхлит жамоа яратиш учун кўп камчиликларни йўқотиши талаб этилади", дея Алвеснинг сўзларини келтиради The Times.