Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Хосе Мария Мендез: «Эртага ғалаба қозониб, Ўзбекистон футзали учун тарих яратмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги "Интерконтинентал" меҳмонхонасида футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон, Ироқ, Таиланд ва Австралия термалари бош мураббийлари иштирок этишди.

Хосе Мария Мендез, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:
— Эртанги учрашув қийин ва мураккаб кечишини биламиз. Ироқ терма жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалга йўл олган клубдан 12 нафар футзалчи ташриф буюрган. Бу уларнинг кучини кўрсатиб турибди. Ироқ сафида кучли ўйинчилар бор. Ироқ ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳали ЖЧга чиқмаган. Ўз терма жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Эртага ғалаба қозониб, тарих яратишга ҳаракат қиламиз.

Сафимиздаги шамоллаб қолган футзалчилар соғайишди. Улар албатта ўйнашади. Биз учун муҳим ўйин. Улар майдонга тушишади.

Терма жамоамиз ўйиндан ўйинини кучайтириб боряпти. Ҳозир энг юқори формадамиз деб айта олмайман. Ғалаба қозониш учун барча чорани ишга соламиз. Ҳар бир ўйинда юқори даражадаги ўйин кўрсатмасдан учрашувдан учрашувга кучайиб бораётганимиздан хавотирда эмасман. Тушуниб турибман, гуруҳ босқичига нисбатан яхшироқ ўйнашимиз керак. Буни эртага кўрамиз.

Пенальтилар сериясида рақибнинг қайси ўйинчилари пенальти тепишини ва қайси посбони дарвозани қўриқлашини олдиндан билиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо буни ҳар доим ҳам олишнинг иложи йўқ. Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:44, 16.02.2016.
Ўқилди: 4418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.