Франциянинг «ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Халайфий ижтимоий тармоқларнинг бирида жамоа бош мураббийи Лоран Блан номига номақбул сўзларни ишлатган клуб ҳимоячиси Серж Орье билан узоқ муддатли суҳбат олиб борди.
«ПСЖ» хўжайини футболчи билан суҳбатлашганда ғазабланган ва бир неча марта «клубни бунақа сотишни ёшликка боғлаш мумкин эмаслиги»ни таъкидлаган. Чунки Орье олдинроқ ўзини ўйиндан четлатган ҳакамга нисбатан ҳам ҳақоратли сўзларни ишлатганди.
Ҳозирча клуб ичида Орьенинг бу қилиғи бўйича битта фикр янграмаяпти. Раҳбариятнинг бир қатор вакиллари уни бу иши учун қаттиқ жазолаш кераклигини айтаётган бўлса, бошқалари уни кечириш лозимлигини таъкидлашмоқда.
«ПСЖ»нинг бир қатор футболчилари уни ечиниш хонасида кўришни исташмаяпти, бошқа футболчилар эса Орьени ҳимоя қилиб чиқмоқда.