Испания кубогининг «Барселона» ва «Севилья» ўртасидаги финал учрашуви Мадриднинг «Реал» клуби уй аренаси бўлган «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилмайди, дея хабар бермоқда «Чемпионат».
Marca нашри манбасига кўра, ўша куни аренада америкалик рок ва фолк мусиқачи Брюс Спрингстиннинг концерти бўлиб ўтиши расман эълон қилинган.
Агар «Севилья» Европа Лигаси финал ўйини иштирокчисига айланмаса, унинг «Барселона» билан баҳси 21 майга белгиланган, акс ҳолда, учрашув 22 майга кўчирилади. Бироқ бу санада ҳам «Сантьяго Бернабеу» ўйин учун очиқ бўлмайди.
Аввалроқ "Барселона" «Сантьяго Бернабеу»да ўйнашни истаётгани ҳақида бир неча марта хабар берилди, бироқ деярли ҳеч ким «Реал» ўз ўйини учун ушбу стадионни тақдим этмаслигига шубҳа қилмади. Зеро «Қироллик клуби» ва унинг мухлислари «Барселона» уларни яна бир марта ўз стадионида мағлубиятга учратишини кўтара олмаслиги мумкин.