Кириш Регистрация

Жиззах вилоятидаги ОАВ диққатига!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий чемпионати.

 

2016 йилги Олий лига ва кубок ўйинлари учун «Сўғдиёна» ПФК ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошламоқда. Аккредитация ҳужжатларини қабул қилиш 22 февралдан 5 мартга қадар давом этади. «Сўғдиёна» иштирокидаги учрашувларини стадион медиа трибунасида кузатиш,  учрашувдан кейинги матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш истагида бўлган Жиззах вилоятидаги ОАВ вакиллари «Сўғдиёна» ПФК га юқорида кўрсатилган саналар оралиғида қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

1- ОАВ номидани «Сўғдиёна» ПФК номига аккредитация ҳужжати тақдим этилаётган ҳар бир ходимнинг тўлиқ исми шарифи, лавозими кўрсатилган расмий ҳат;

2- Ҳар бир ходимнинг паспорти нусҳаси ва 2 донадан 3х4 ҳажмдаги фотосурати.

Эслатиб ўтамиз, стадионда бўлиб ўтадиган учрашувлар давомида ОАВ вакилларига аккредитация ҳужжатлари ёрдамида стадионга киришлари, футболчиларни таништириш (тақдимот) маросимларида қатнашиш, медиа-трибунада, фотосуратчилар учун ва видеотасвирчилар учун белгиланган махсус ажратилган жойларда ишлашлари, учрашувдан кейинги матбуот анжуманларида иштирок этишларига рухсат берилади. Уларга ҳар қандай ташкилотлар томонидан берилган гувоҳномалар ҳеч қандай кучга эга бўлмайди.

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати

+998915988100 , +998933018100.

E-mail: jizzax2012@gmail.com

Манба: sogdiana.uz
Киритилди: 09:58, 17.02.2016.
Ўқилди: 2769 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик