Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

“Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичида кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этмоқда.

Бу борадаги рекорд кўрсаткич Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Пахтакор”га тегишли бўлиб, “шерлар” 2003/04-2013 мавсумлар давомида кетма-кет ўн маротаба мусобақада узлуксиз иштирок этишган. Демак, “Бунёдкор” бу борадаги рекордни такрорлашга яқин.

Мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, кетма-кет “плей-офф”га йўлланма олиш борасидаги рекорд кўрсаткич “Бунёдкор” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаларига тегишли. “Қалдирғочлар” 2008-2014, “босс”лар 2009-2015 йиллар оралиғида мунтазам равишда етти мавсум гуруҳ босқичидан қоқилишларсиз ўта олган. “Ал-Ҳилол” жорий мавсумда ҳам гуруҳ босқичидан “эсон-омон” ўта олса, бу борадаги мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

“Бунёдкор” ОЧЛда кетма-кет тўққиз мавсум иштирок этаётгани ўзига хос эътиборга молик жиҳатдир. Шунингдек, “қалдирғочлар” гуруҳ босқичи доирасида шарқ ва ғарб минталарда бир неча мавсумлар давомида қатнашган ягона клубдир. “Бунёдкор” турнир давомида (ҳозирча) 68та учрашув ўтказди. Шуларнинг 26тасида ғалаба, 18тасида дуранг ва 24тасида мағлубият қайд этган. Тўплар фарқи – 82:81.

2016
“Плей-офф”даги рақиб: “Ал-Шабаб” (БАА)
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар)
Кўрсаткич: 1та ўйин, 1та ғалаба. Тўплар фарқи – 2:0 (ҳозирча)
Натижа: Гуруҳ босқичи (ҳозирча)

2015
“Плей-офф”даги рақиб: “Ал-Жазира” (БАА)
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Наср” (Саудия Арабистони), “Персеполис” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 1та ғалаба, 1та дуранг, 5та мағлубият. Тўплар фарқи – 4:8
Натижа: Гуруҳ босқичи

2014
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Фатеҳ” (Саудия Арабистони), “Фулад” (Эрон), “Ал-Жаиш” (Қатар)
Кўрсаткич: 8та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар фарқи – 7:11
Натижа: Нимчорак финал

2013
Гуруҳдаги рақиблар: “Бейьцзин Гоан” (Хитой), “Поханг Стилерз” (Жанубий Корея), “Санфречче Хиросима (Япония)
Кўрсаткич: 8та ўйин, 2та ғалаба, 5та дуранг, 1та мағлубият. Тўплар фарқи – 7:5
Натижа: Нимчорак финал

2012
Гуруҳдаги рақиблар: “Аделаида Юнайтед” (Австралия), “Поханг Стилерз” (Жанубий Корея), “Гамба Осака” (Япония)
Кўрсаткич: 11та ўйин, 5та ғалаба, 2та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар фарқи – 15:16
Натижа: Ярим финал

2011
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Персеполис” (Эрон), “Ал-Ваҳда” (БАА)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 2та ғалаба, 3та дуранг, 2та мағлубият. Тўплар фарқи – 9:9
Натижа: Нимчорак финал

2010
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон), “Ал-Ваҳда” (БАА)
Кўрсаткич: 7та ўйин, 3та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар фарқи – 10:10
Натижа: Нимчорак финал

2009
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттифоқ” (Саудия Арабистони), “Сепаҳон” (Эрон), “Ал-Шабаб” (БАА)
Кўрсаткич: 9та ўйин, 4та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият. Тўплар фарқи – 10:14
Натижа: Чорак финал

2008
Гуруҳдаги рақиблар: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Сепаҳон” (Эрон), “Ал-Иттиҳод” (Сурия)
Кўрсаткич: 10та ўйин, 6та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият. Тўплар фарқи – 18:8
Натижа: Ярим финал

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:06, 17.02.2016.
Ўқилди: 3362 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.