Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рўзиқул Бердиев: «Ғалабада мухлисларнинг ҳиссалари кўпроқ бўлди»

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” Стадионида Қаршининг "Насаф" ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашишди. Унда “аждарлар” учрашувнинг 39-дақиқасида Артур Геворкян томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабани тантана қилишди.

Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида кубок соҳиби — Қаршининг “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

— Бугунги ғалабанинг асосий омили нима?
— Бугун бизга бироз омад кулиб боқди. Ўйин тенг курашлар остида кечди, йигитларим ҳам яхши ҳаракат қилишди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча бизга ишонган мухлисларни табриклаймиз ва уларга мададлари учун раҳмат айтаман.

— "Насаф”нинг марказидан кўнглимиз тўлди, аммо жамоанинг ўнг қаноти сал сустроқ эди, Сайдулло Раҳматовнинг ўйини унчалик чиқмади.
— Раҳматов ҳали ёш ва у жамоамиз таркибида дебют ўйинида майдонга тушди, умуман у бугун анча яхши ўйнади, унинг келажаги порлоқ.

— Сизни қайси чизиқлардаги рақобатнинг барқарор эмаслиги ташвишга солади?
— Биз асосан ёшларга эътибор қаратамиз, ҳали ёшларимиз ҳам ўсишда давом этишади ва ҳамма чизиқларда рақобат кучаяди.

— Шерзод Аъзамовни алмаштиришдан мақсад нима?
— Биз Шерзодни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки у ўйин давомида жароҳат олди. Унинг ўрнини Деян Болейевич билан тўлдиришимиз мумкин эди, аммо у ҳали ўйнашга тайёр эмас эди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:41, 17.02.2016.
Ўқилди: 4704 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик