Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Барселона» ҳужумчиси нима учун ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Руни Баржининг нима сабабдан Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмагани ойдинлашди. Инсайдер Леонардо Бертоццининг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, бунга футболчининг терма жамоа ичидаги номақбул хулқ-атвори сабаб бўлган.

Воқеа Швеция терма жамоасининг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритгани муносабати билан ташкил этилган расмий кечки овқат пайтида юз берган. Маълумотларга кўра, Баржи саралашнинг ҳал қилувчи баҳсларида майдонга тушмаганидан қаттиқ норози бўлган.

Хусусан, у Украинага қарши ўтиш ўйинида (3:1) захирада қолдирилгани ва Польша билан финал баҳсида (3:2) ҳатто қайдномага ҳам киритилмагани учун жамоадошлари ва мураббийлар штаби олдида ёмон кайфият намойиш этган. Ҳужумчи «Барселона»дек клубда ўйнашига қарамай, терма жамоада имконият берилмаётганидан норозилигини очиқ билдирган.

Манбанинг таъкидлашича, футболчининг бундай хатти-ҳаракати жамоадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва бош мураббий уни мундиалга олиб кетмасликка қарор қилган.

Киритилди: 18:16, 14.05.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик