Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ла лига. «Барселона» қолдирилган баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 16-тури қолдирилган ўйини доирасида "Спортинг" ва "Барселона" жамоалари учрашуви якунига етди. Луис Энрике жамоа рақибни мағлуб этишда катта муаммога дуч келмади.

Баҳснинг 25-дақиқасида Лионель Месси 25 метрлардан ерлатиб зарба берди ва тўпни дарвозага жойлади. Бу Мессининг Ла лигадаги юбилей - 300-голи бўлди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб хихонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Чиройли қарши ҳужум натижасида чап томондан ерлатиб етказилган узатмани Карлос Кастро дарвозанинг бўш қолган қисмига жойлади.

Орадан кўп ўтмасдан Лионель Месси ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзди. Аргентиналик футболчи жарима майдончасига кирган Суаресга узатма берди. Луис гавдаси билан тўпни ўзида олиб қолди ва орқароқдан келган Мессининг ўзига аниқ узатма берди. Леонинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади

Иккинчи бўлим ўрталарида "Спортинг" дарвозабони Неймарга нисбатан қўполлик учун пенальти белгилади. Суареснинг 11 метрли нуқтадан зарбасини Куэльярнинг ўзи қайтарди.

Кўп ўтмасдан уругвайлик футболчи хатосини тўғрилади. У жарима майдончаси ичида Видалдан узатма қабул қилди, икки ҳимоячи орасидан ўтди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

"Барселона" ушбу ғалабадан кейин очколарини 60тага етди ҳамда "Атлетико"дан 6, "Реал"дан 7 очкога илгарилаб кетди.

Испания чемпионати, 16-турнинг қолдирилган баҳси
Спортинг Хихон – Барселона 1:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – 25 Месси, 1:1 – 27 Кастро, 1:2 – 31 Месси, 1:3 – 67 Суарес.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Лихновски, Канелья, Менендес (Баррера, 74), Маскарель, Касес, Халилович, Перес (Лопес, 69), Лора, Кастро (Жони, 68).
Барселона – Браво, Матье, Пике (Бартра, 81), Адриано, Алеиш Видаль, Ракитич, Бускетс (Маскерано, 80), Туран, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Хорхе Мере (61), Бускетс (78), Канелья (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:18, 18.02.2016.
Ўқилди: 5085 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.