Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Пахтакор»нинг энг яхши ўйини

Баҳо:
+ | -

Бу борада гап кетганда, биринчи навбатда, ҳамманинг кўз ўнгига «Насьонал»га қарши баҳс келади. Авваллари халқаро ўйинларга қандайдир бошқача, аниқроғи, жиддийроқ ёндашиларди. Балки бунга эътиборли воқеаларнинг камлиги ва стадионнинг мухлислар билан тўлиши сабаб бўлгандир? Бразилия, Япония, Хитой, Индонезия, Гана, Чехословакия, ГДР, Руминия, Франция ва ҳаттоки, Афғонистон жамоаларига қарши кечган баҳслар доимо ишқибозларни жалб этаверарди. Бугун эса...

1964 йили барчамизнинг кўз ўнгимизда Уругвайнинг 12-карра чемпиони - «Насьональ» (Монтевидео) тўп сурди. Ушбу клубнинг бундан аввал Швеция, Германия, Италия, Австрия ҳамда Бельгияда мағлубиятга учрамаганини инобатга олсак, Тошкентга қандай кайфиятда ташриф буюришини тахмин қилиш қийин эмасди. Дарвоқе, финишга яқин Москвада «Спартак» билан дуранг (0:0) ўйнагани-ю, киевликлар (2:0) ва «Қайрат»ни (1:0) мағлубиятга учратганини ҳам унутмаслик даркор. Ўз-ўзидан «Пахтакор»нинг олдида мураккаб вазифа турарди: Жанубий америкаликларнинг ЕвроОсиё футбол майдонларидаги муваффақиятли юришини тўхтатиш. Уругвай жамоасининг енгил ғалабадан умид қилаётганини тахмин қилиш қийин эмасди. Зеро, ўша йили тошкентликлар ўзларига ярашмаган ҳолда «А» тоифасининг иккинчи гуруҳида (атиги бир йил) қатнашишаётганди.

Бу пайтга келиб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг кайфияти яхши эмасди - учрашув бошланишидан бироз аввал «Тошкент» ресторани ёнидаги автомобиллар турар жойи яқинида С.Стадник билан нохуш воқеа содир бўлган, жароҳат жиддийлиги сабаб унинг ҳаёти қил устида турганди. Шу боис, ҳар сафар «Шифохонадан хабар келдимикан?» деган ўйда мураббийга қиё ташлаб, хавотир аралаш тўп суриш осон эмасди.

Ҳар икки клубнинг турли кайфиятда майдонга тушгани ҳам катта аҳамият касб этди. Бу икки йўлбарслар баҳсининг дастлабки дақиқаларига қараб баҳо берганда, меҳмонлар Тошкентдан кутилган ғалаба билан кетадигандек туюлгандилар. Учрашувнинг 15-дақиқасида Хосе Санфилиппо дарвозага тескари турган ҳолда тўпни қабул қилиб олиб, битта финт ишлатди-ю, ҳимоячиларни ортда қолдирди (ке-йинчалик германиялик машҳур футболчи Герд Мюллернинг ҳам тўп билан шундай ҳаракатлар қилишига гувоҳ бўлдик). Шу тариқа ўзига қулай вазият яратган футболчининг кучли зарбаси олдида Юрий Пшеничников ожиз қолди - 0:1. Трибуналарга маъюслик чўмди. Бошланди...

Аммо «Пахтакор»нинг фидойи мухлислари йўқ, деганлар адашадилар. Стадион ўз суюклиларидан нималарга қодирликларини кўрсатишларини талаб қила бошлади - мухлислар буни билишарди, ҳис этишарди! Шундан сўнг жамоа юқори даражадаги футбол намойиш этди - «пахтакорчилар» олдинга интилишар, чиройли комбинациялар ҳам ўхшар, ҳаммасидан Красницкийнинг зарбалари хавфли чиқарди. Буларнинг бари ҳаяжонга тўла гавжум трибуналар кўз ўнгида содир бўларди.

29-дақиқа. Тўп Красницкийда. Зарбани қайтаришга тайёр турган уругвайликлар посбони Ладислао Мазуркевич рўпарасидаги ҳужумчини собиқ иттифоқ термасининг Жанубий Америкага уюштирган турнеси (1962 йил, декабрь) орқали яхши танирди. Геннадий эса сўнгги паллада тўпни Тожировга узатди. У эса битта ҳаракат билан дарвозабонни алдаб ўтиб, гол урди. 60 минг мухлис тўпланган стадион ларзага келди - демак, биз ҳам мўъжиза ярата олар эканмиз.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ажойиб ўйнаган рақибни сиқувга олишди. 60-дақиқада «Пахтакор»нинг чиройли ҳужуми дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Мелкумов-Тожиров-Малиновский-Любушиннинг қойилмақом комбинацияси иш берди - 2:1, бизнинг фойдамизга! Кечагидек ёдимда, кўз ёш тўкишдан ҳеч ким тортинмаганди (ҳар ҳолда, отам иккимиз шундай ҳолатда эдик) - барчасига жамоамиз кўрсатган ўйин, Тошкентнинг енгилмас уругвайликларни таслим этгани сабаб бўлганди. Ва албатта, Стадникнинг соғ-омон экани ҳам! Айнан шундай баҳслардан сўнг мухлислар жамоага меҳр қўйиб, умрбод унга содиқ қолишга ваъда беришади.

«Насьонал» устози, машҳур бразилиялик мураббий Зезе Морейро ўйиндан кейинги интервьюсида шундай деганди: «Пахтакор» мени қойил қолдирди. Айниқса, дарвозабон ҳамда 10-рақамли футболчи (гап Юрий Пшеничников ва Владимир Тожиров ҳақида кетмоқда)ни алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Ёдда қоладиган ўйин гувоҳига айландик ва жамоангиз ҳақли равишда ғалаба қозонди».

Михаил ЗАЛЬЦБЕРГ,

«Тошкент ҳақида мактуб»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:00, 19.02.2016.
Ўқилди: 5137 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.