Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

«Локомотив» янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсум бошланиши олдидан янги футболчиларни таништириш мақсадида журналистлар билан матбуот анжумани ташкил қилди. Дастлаб клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби мавсумга тайёргарлик, режалар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Тўлабек Акромов, бош директор ўринбосари:
— Хабарингиз бор, жамоамиз ҳамиша олдига юқори мақсадлар қўйиб келади. Бу йил ҳам вазифаларимиз ўзгармаган. Ўтган йилги режалар асосида ишлашда давом этяпмиз. Биринчи навбатда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Боиси, "Локомотив" тарихида ҳали чемпионлик йўқ. Икки йил аввал Ўзбекистон кубогини қўлга киритган бўлсак, ўтган мавсумда ушбу мусобақанинг ярим финалига етиб бордик. Янги мавсумда Ўзбекистон кубогини яна клубимизга қайтаришга вазифаси мураббийлар олдига қўйилган. Раҳбарият эса бу йўлда барча шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз.

Бир неча йил давомида олиб бораётган ишларимиз аста-секин ўз мевасини бера бошлади. Янги мавсум олдидан футбол клубимизнинг бир неча тарбияланувчиларини асосий таркибга жалб қилдик. Шунингдек, ўтган мавсумда ижарада ўйнаган ёш футболчиларимиз жамоага қайтардик.

Жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокига тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсумда йўл қўйган хато ва камчиликларни ўрганиб чиқиб, бу сафарни уларни такрорламасликка ҳамда яхши иштирок этиб, имкон қадар узоқроққа боришга интиламиз. Бу мақсад йўлида жамоани тарк этган футблолчилар ўрнини тажрибали футболчилар билан тўлдирдик.

Мирко Йеличич, "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи:
— Икки марта БААда йиғин ўтказдик. Дастлабки йиғинда асосий эътиборни жисмоний эътибор қаратдик. Йигитларнинг йиғинлардаги меҳнати мени қониқтирди. Ўтган мавсумни яхши бошлагандик, аммо жисмоний томондан бироз яхши тайёргарликка эга бўлмаганимиз боис, чемпионликка бир қадам қолганда совринни қўлдан чиқардик. Шу боис, бу сафар жисмоний тайёргарликка жиддий эътибор қаратдик.

— Клуб БААдаги йиғиндаги 7та ўйинннинг 4тасини Хитой клубларига қарши ўтказган экан. Бу олдиндан қилинган режа асосида шундай қилиндими ёки вазиятдан келиб чиқиб қилинган ишми?
Т.Акромов: — Биз йиғин ўтказаётган пайтда қайси хориж жамоаси БААда машғулот ўтказаётган бўлса, уларга таклиф билан чиқдик ёки улар бизга таклиф билдиришди. Вазиятдан келиб чиқиб рақиб танландик.

— Стадионнинг ҳолати 23 февраль куни бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинни қабул қилишга қанчалик тайёр?
Т.Акромов: — Майдон ҳолати 100 фоиз ўйинга тайёр. Мухлислар учун шароитлар яратиш бўйича иш олиб бориляпти. "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйин чипталари душанба кунидан бошлаб савдога чиқарилади. Журналистлар учун ҳам барча шароитлар муҳайё қилинади. 23 февраль куни стадион максимал даражада ўйинга тайёр бўлади.

Мавсум давомида барча ўйинларни ўзимизнинг стадионда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Баъзи муаммолар дуч келса, 1-2та ўйин ТТЙМИ стадионида ўтказилиши мумкин. Ёз фаслида учрашув кечки пайт ўтказилиши керак бўлган бўлса ТТЙМИдан фойдаланамиз. У ердаги майдон ҳам мавсумга шай. Йил давомида 80-90 ўйинлар "Локомотив" стадионида ўтказилади.

— Йиғин давомида бир неча нафар легионерлар кўрикдан ўтказилган бўлса-да, аммо улар билан шартнома имзоланмади. Бунинг сабаби нимада?
Т.Акромов: — Кўрикдан ўтказилган легионерларнинг бирортасининг ҳолати мураббийлар штабини қониқтирмади. Шу боис улар билан шартнома имзоламадик. Ўтган мавсум якунланмасидан аввал ганалик футболчини бир неча ой давомида кузатиб келгандик ва уни йиғинга таклиф қилгандик. Тиббий кўрикдан ўта олмагани учун у билан шартнома имзолай олмадик.
М.Йеличич: — Легионерларимиз бизнинг кўрикка тайёр бўлмаган ҳолатда келишди. Бу пайтда улар ё клубсиз қолишган бўлади, ёки дам олишдан энди чиққан бўлади. Табиийки, улар ўзларини яхши томондан кўрсата олишмади. Кейинчалик яхши ўйнаб кетишига умид қилиб, улар билан шартнома имзолаш эса бу катта таваккалчилик.

— Жамоанинг энг кучсиз чизиғи — бу ҳимоя, деган фикрга қўшиласизми?
— Йўқ, аксинча, бизнинг энг кучли чизиғимиз — бу ҳимоя. Ҳимоямиз мени тўлиқ қоноатлантирмоқда. Таркибда 6 нафар номинал ҳимоячи бўлса-да, керак пайтда ҳимояда ўйнаб бера оладиган футболчиларимиз сафимизда кўп.

— Жамоанинг сардорлари қайси футболчилар бўлади?
— Ўтган мавсумда Темур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжаев жамоа сардорлари вазифасини бажаришганди. Ушбу мавсумда ҳам бу ўзгармаса керак.

Андрей Микляев, "Локомотив" катта мураббийи:
— Жамоага таклиф этилган янги футболчиларни анчадан бери биламиз. Замонавий футбол анча тезкор бўлиб кетди. Бу борада уларда универсаллиги бизга қўлга келади. Мирко айтганидек, улар бир неча позицияларда ўйнай олишади. Ижарадан қайтганлар яхши тажриба орттириб қайтишди. Рўзиев, Мухторов, Усмонов йиғинда ўзларини яхши томондан кўрсата олишди.

— Жамоанинг марккетинг хизмати ишлари қай даражада бўлмоқда?
Т.Акромов: — Маркетинг йўналишида жиддий иш олиб бордик. Бу ишни шахсан ўзим назоратга олганман. Маркетинг хизмати ҳозирда футбол мактабимизнинг харажатини тўлиқ қопламоқда. Бу ҳам катта гап. Болалар мактабининг харажати кичкина эмас. Боиси, футбол мактаби ўз стадионига эга бўлмагани боис, стадионлардан ижара асосида фойдаланади.

"Локомотив" билан янги шартнома имзоланган футболчиларга қуйидаги рақамдаги футболкалар топширилди.
Шерзод Файзиев 37
Сервер Жепаров 8
Садриддин Абдуллаев 7
Кахи Махарадзе 5.

Шундан сўнг янги футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— "Локомотив" варианти қандай пайдо бўлди?
С.Жепаров: — "Улсан" билан шартнома якунланиб, бошқа жамоалардан таклиф бўлмаганидлан кейин Ўзбекистонга қайтишга қарор қилдим. Боиси, Олий лигада сўнгги 4 йилда ўйнамагандим. Юртимизда энг маъқул вариант "Локомотив" деб ҳисобладим ва жамоа билан шартнома имзоладим.

Ш.Файзиев: — "Машъал" билан шартномам якунига етганди, "Локомотив"дан тушган таклифни рад этмадим. Чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоада фаолият юритишни истадим.

К.Махарадзе: — "Пахтакор" билан шартномам якунига етганидан кейин менга ҳам "Локомотив"дан таклиф тушди. Шу боис, "темирйўлчилар" сафига қўшилдим.

С.Абдуллаев: — Аввалги мавсумларда "Локомотив"да ўйнаб, кейин Малайзия чемпионатига йўл олгандим. Шу боис, ўзимга қулай бўлган "Локомотив"га яна қайтишга қарор қилдим.

— Сервер, мавсум давомида хориж клубларидан таклифлар тушса, жамоани тарк этишингиз мумкинми?
С.Жепаров: — Клуб билан шартнома имзолашдан аввал бу ҳақда раҳбарият билан келишиб олганмиз. Агар таклифлар тушча, буни бевосита клуб раҳбарият билан ҳал қиламиз.

— Кахи, сиз ўйнаётган пайтдаги "Локомотив" билан ҳозирги жамоани таққослай оласизми?
К.Махарадзе: — Аввалги "Локомотив" ҳозиргидек кучли эмасди, жамоа асосан 6 ва 7-ўринлар учун курашарди. Ҳозирги жамоа эса ўз олдига юқори мақсадлар қўйган, чемпионлик учун курашади.

— Садриддин, Малайзия чемпионати ҳақида нима дея оласиз? У ерда футболчиларимиз ўрганадиган нарса борми?
С.Абдуллаев: — Менимча, Малайзия чемпионатида футболчиларимиз ўрганадиган нарса йўқ. Аксинча, ўйинчиларимиз уларга ўргатишлари мумкин. Фақат юқори маош учун боришяпти.

— Сервер, 2008 йилда 19та гол билан Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлгансиз. Ўша натижани такрорлашингиз мумкинми?
С.Жепаров: — Ҳар бир футболчининг ўз мақсади бўлади. Аввало клубга ёрдам беришни истайман. Агар мавсмда давомида кўп гол ура оладиган бўлсам, чемпионат тўпурари бўлишга ҳам қарши эмасман, албатта. Балки 19та эмас, 20тадан ортиқ гол урарман (кулади).

ФОТО: sports.uz

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:06, 20.02.2016.
Ўқилди: 5099 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.