Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Манчестер Сити» уругвайлик юлдузни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бунга унинг жамоадоши Орельен Тчуамени билан юзага келган низоси сабаб бўлган, деб хабар бермоқда AS нашри.

Вазиятни Европанинг бир қатор гранд клублари, хусусан, «Манчестер Сити» диққат билан кузатиб бормоқда. «Шаҳарликлар» ўтган ёзда ҳам Вальверде бўйича «Реал»га мурожаат қилган, бироқ ўшанда трансфер имконсиз деб баҳоланган эди. Эндиликда Манчестер клуби уругвайлик футболчи учун 100–120 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр.

Шунингдек, футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» томонидан ҳам қизиқишлар бор. Шунга қарамай, хабарда айтилишича, Вальверденинг ўзи юз берган кўнгилсизликка қарамай, «Қироллик клуби»ни тарк этиш ниятида эмас. Айни дамда ярим ҳимоячи жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Маълумот учун, Вальверде жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 17:22, 14.05.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик