Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«Насаф» тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қаршидаги Марказий стадионида мавсумлар оралиғида "Насаф"га келиб қўшилган янги футболчилар кенг оммага таништирилди.

Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бир қаторда “Насаф” ишқибозлар клуби аъзолари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзга чиқишиб, жамоанинг янги мавсумдаги мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталишди.

— Жамоамиз олдига доим юқори вазифалар қўйилади, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ш. Ярулин. – “Насаф” юртимизда ўз ўрнига, ўз мухлисларига эга бўлган жамоа ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ҳам имкон қадар жамоамизга барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилиб келмоқда. Янги мавсумни Ўзбекистон суперкубоги билан бошлаганимиз, албатта барчага мавсум олдидан яхши кайфият улашди. Янги мавсумни ана шундай юқори руҳда ўтказиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз. Шундан сўнг мухлислар ва журналистларнинг саволларига жамоа бош менежери ва бош мураббийи жавоб қайтаришди.

Тадбир сўнггида таркибга қўшилган янги футболчиларга янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари туширилган футболкалар тақдим этилди.  Унга кўра, “Машъал”дан жамоамизга таклиф қилинган Санжар Қувватовга 35-рақамли, черногориялик ҳимоячи Деян Болевич 19-рақамли, ҳимоячи Илдар Маматказин 5-рақамли, ҳимоячи Сайдулла Раҳматов 31-рақамли, тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаевга 10-рақамли футболка топширилди. Маросим сўнгида футболчилар ҳам мухлислар томонидан йўлланган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:59, 20.02.2016.
Ўқилди: 4349 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.