Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Хосе Мендез: "Биз Эронга қарши ўйнаш мумкинлигини исботладик"

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечган ўйиндан кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мендез матбуот анжуманида иштирок этди.

“Биз Эрондек кучли жамоага қарши ҳам ўйнай олиш мумкинлигини исботлаб бердик. Бу эса – энг муҳими. Биз бу мусобақада эришган натижамизга ҳозир тушуна олмаётган бўлишимиз мумкин, чунки ҳиссиётлар жўш урмоқда. Мен йигитларга раҳмат айтаман. Биз мусобақа давомида кучли рақибларга қарши ўйнадик. Эрон эса анча осон жамоалар билан куч синашди. Балки шу сабабга кўра бугун жисмоний ҳолатимиз у қадар ўзимиз кутгандек бўлмаган бўлиши мумкин.

Бугунги ўйиндаги шиддатга мухлисларнинг ҳиссаси катта. Яна такрорлайман, мен 20 йиллик фаолиятим давомида ўзбекистонликлардек мухлисларни кўрмаганман.

Эрон терма жамоаси илк дақиқаларда ўз ўйинини намойиш эта олмаса, кейин шашти пасайиб қолишини билган эдик. Рақиб аввалги ўйинларда тезкор гол уриб олгач, кетма-кет дарвозани ишғол этишга тушиб кетарди. Бугун эса бунга йўл қўймадик”, — дейди Хосе Мария Мендез.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:35, 22.02.2016.
Ўқилди: 4884 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.