«Барселона» ҳужумчиси Неймар янги шартнома борасида клуби билан келишувга эришди, дея хабар тарқатди "чемпионат" Cope'га асосланиб.
Манбага кўра, томонлар шартномани яна 3 йилга узайтириш борасида келишиб олишган. Бразилия терма жаомаси ҳужумчисининг каталонияликлар билан ҳозирги шартномаси 2018 йилга қадар тузилган.
Аввалроқ Европанинг бир қатор клублари Неймарни қўлга киритишга ҳаракат қилашаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Жумладан, испан ОАВда «Реал» футболчининг трансфери учун 190 млн евро, ўйинчининг ўзига эса 35 млн евро йиллик маош ҳамда 30 млн евро кўтарма пули таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқатилганди.