Осиё чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Микляев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Мирзаев иштирок этишди.
— Ўйиндан иккки хил таассурот юзага кели. Бугун ғалаба қозонмадик, аммо қийин очкони қўлга киритдик. Ўйлайманки, бугун рақибга нисбаан яхшироқ ўйнадик. Майдоннинг ҳеч бир жойида уларга ютқазмадик. Биринчи бўлимда яримта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Тажрибали рақиб футболчилари майдонга ётиб олиб, ўйин темпини сусайтиришга ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, учрашув сўнгида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдиик. Турдан турга ўйинимизни кучайтириб боришга ҳаракат қиламиз. Сафардаги ўйин янада қийин кечади. ОЧЛда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Стадионга ташриф буюрган мухлисларига эса миннатдорчилик билдараман. Кейинги ўйинда уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, — дея ўз фикрини билдирди Микляев.
— Мавсумдаги биринчи ўйинимиз бўлгани учун қийин кечди. Уйда ўйнаганимиз учун мухлислар қаршисида бироз босим остида ўйнадик. Мураббийимиз айтганидек, ўйиндан ўйинга кучайиб боришга ҳаракат қиламиз, — деди Сардор Мирзаев.
— Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
— Бундай ҳакамликка ўрганиб қолганмиз. Халқаро ўйинларда ҳакамлар бизнинг жамоаларга ҳеч қачон ён босишмайди. Бугун ҳам жааомизаг нисбатан ҳакамдан симпатия сезганим йўқ.
— Сардор, бугун жамоа асосан қанотлар орқали ўйнади, марказдан ёриб киришга ҳаракат қилинмади. Бунинг сабаби нимада?
С.Мирзаев: — "Ал-Иттиҳод" футболчилари марказда зич ўйнагани учун мураббийлар қанотдан ўйнаш ҳақида кўрсатма беришди. Ўйин сўнгида улар чарчаб қолишганидан кейин марказдан хавф туғдира бошладик.
— Бугун Темур Кападзе кўп хатога йўл қўйди. Ўйин бошида Жасур Ҳасанов майдонга туширишнинг иложи йўқмиди?
— Ҳасанов жароҳат туфайли йиғинларимизнинг бир қисмини ўтказиб юборди. У жароҳатидан тикланиб, энди формага кириб бормоқда. У 90 дақиқа ўйнашга ҳали тайёр эмасди. Кападзенинг майдонда бўлиши руҳий жиҳатдан жамоа ёрдам берди. Умуман олганда, бугун бошқачароқ таркиб ва услубда ўйнамоқчи эдик, аммо Алибоев жароҳат олгани боис тактикамизни ўзгартиришга тўғри келди.
— "Локомотив" ўйинчини зарбавор вазиятга чиқариш устида ишламаяпти...
— Бугун рақиб имкон бергани даражасида ўйнадик. Рақиб зич ҳимояланди ва зарба йўллашимизга имкон бермади. Уларда ҳам зарбавор вазиятлар кўп бўлмади, берилган 1-2 зарбани Нестеров қайтарди. Комбинациялар орқали футболчиларимизнинг зарбавор вазиятга чиқиши устида ишлаймиз.
— Кейинги ўйинда жамоага Жасур Ҳасанов ёрдам бера олмайди. Бу йўқотишлар ўрнини қандай қопламоқчисиз?
— Ўйин энди тугади. Эртага барча нарсани муҳокама қилган ҳолда кейинги ўйинга режасини туза бошлайимиз. Умид қиламан, Саудияда бўладиган ўйингача Алибоев сафга қайтади.