«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ЕЧЛ нимчорак финалида «Барселона»дан учралган (0:2) ҳисобидаги мағлубиятдан кейин фикрларини билдириб ўтди.
«Биз тўпни эгаллаб, майдонда устунлик қила бошлаганимизда, «Барселона» қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Ўтган мавсумда «Монако»га қарши ўйинда ҳам шунақа бўлганди. Бундай ҳолатлардан чарчадим.
Биз билар эдик, «Барселона»га қарши ҳужум уюштириш имконини бермаслик керак эди, лекин бу вазифани уддалай олмадик. Жамоанинг ўйини ёмон бўлмади. Кимнидир айбламоқчимасман. Қачонки, ўзингни ҳаммадан зўр деб ҳис қилиб юборсанг, «Барселона» сенинг ақлингни киритиб қўяди.
Бугун бизда вазиятлар бўлди, лекин бундан фойдалана олмадик. Рақиб биздан кучли эди, мағлубият учун уялишимиз керак эмас. Бу жамоа бир неча марта Европада тенгсиз бўлган ва бу ғалабалар тасодифий эмасди.
«Барселона»нинг кейинги босқичга чиқиш масаласи 95 фоизга ҳал бўлди, лекин биз сафардаги ўйинда шунчаки таслим бўлмаймиз. Биз – «Арсенал». Биз майдонга тушамиз ва жанг қиламиз. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун деярли имконият йўқ, аммо биз жавоб учрашувига ҳурмат билан ёндашамиз. Афсуски бугун футболчиларим тўғри ҳаракат қилишган бўлсада, меҳнатлари зое кетди.
«Барселона»нинг руҳини синдириш қийин иш, ахир бу дунёнинг энг кучли жамоаси. Мен бугунги ўйинда ғалабадан умид қилгандим. Мағлубиятга учраш футболнинг бир қисми, лекин биз бугун ғалабага ҳам яқин эди», – дея қайд этади Венгер.
«Барселона» ва «Арсенал» ўртасидаги жавоб учрашуви 16 март куни ўтказилади.