Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

ОЧЛ. «Пахтакор» ҳам дурангга эришди

Баҳо:
+ | -1

Осиё чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида кечаётган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон клублари ўртасидаги учинчи тўқнашувда ҳам дуранг натижа қайд этилди.

"С" гуруҳидан ўрин олган "Пахтакор" ўз майдонида "Ал-Ҳилол"ни қабул қилди. Ўйин шундай кечдики, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ғалаба қозониши мумкин бўлган ўйинда зўрға мағлубиятдан қутулиб қолди.

Учрашувни ўзбекистонликлар ҳимоявий тактика асосида бошлашди ва қарши ҳужумда ўз имкониятларини кутишди. Бундай имконият Игорь Сергеевда бир эмас, икки марта юзага келди. Ҳужумчи икки марта яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қила олмади. Биринчи сафар у дарвозабон Шараҳалийнинг ўзига зарба берган бўлса, иккинчиси посбон алдаб ўтиб бўш дарвозага тепган тўпини ҳимоячи қайтаришга муваффақ бўлди.

"Ҳилол" билан ғалаба учун ўйнаш мумкинлигини ҳис қилган тошкентликлар иккинчи бўлимда кўпроқ олдинга ўта бошлашди. Ўйиннинг 54-дақиқасида Каримов ўнг қанотдан етказган тўпни жарима майдончаси ярим айланаси ичида Сергеев кўкраги билан қабул қилди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан тажрибали саудияликлар хавфли туюлмаган ҳужумдан гол уриб кетишди. Шаҳронийнинг узатмасидан кейин Ёсир ал-Қаҳтоний яқин масофадан ттўпни оёқ билан дарвозага буриб қўйди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб меҳмонлар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Эдуардо зарба берди ва тўп тўсинга тегиб қайтди. 70-дақиқада эса дарвозабоннинг хатосидан сўнг Сергеев ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон тўпни узоқлаштириш чоғида Сергеевга бериб қўйди. Ҳужумчимиз 16 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Ҳозирги "Пахтакор" кўпчилик бўлиб ҳимояланмаса, рақиб ҳужумчиларига қаршилик кўрсатиши қийин бўлиши кўриниб қолди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Эдуардо чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди ва Юсуф ас-Салим дарвозага тўпни жойлади.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Искандаровдан узатма қабул қилган Ҳошимов 20 метрдан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, "Локомотив" ва "Бунёдкор"дан кейин "Пахтакор" ҳам ОЧЛнинг 1-турида дуранг натижа қайд этди.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 1-ТУР
"ПАХТАКОР" - "АЛ-ҲИЛОЛ" - 2:2 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев (70), Даврон Ҳошимов (89) — Ёсир ал-Қаҳтоний (60), Юсуф ас-Салим (84)
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (67) — Салим ад-Довсарий (57), Сауд Каририй (83)
"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шерзод Каримов, 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев (Жамшид Искандаров 64), 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев (С), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (Акбар Исматуллаев 81), 29.Владимир Козак
"Ал-Ҳилол": 1.Холид Шараҳилий, 2.Муҳаммад ал-Бурайк, 3.Карлос Эдуардо, 5.Аҳмад Шараҳилий, 7.Салмон ал-Фараж, 10.Муҳаммад аш-Шалҳуб (Абдуллоҳ Отайф 64), 12.Ёсир аш-Шаҳроний, 14.Сауд Каририй, 20.Ёсир ал-Қаҳтоний (Юсуф ас-Салим  78), 23.Квак Тэ Хви, 29.Салим ад-Довсарий

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:28, 24.02.2016.
Ўқилди: 3846 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2850]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2532]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2475]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2391]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2383]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2264]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1915]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1790]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1782]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1588]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик