Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Севинч”нинг ғалабалик юришлари давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида давом этаётган мини футбол бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур доирасидаги учрашувлар давом этмоқда. Бугун жамоамиз Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўзбекистонда  аёллар  мини футболи бўйича  гранд жамоа ҳисобланган “Севинч” жамоасига  бугунги рақиб – Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоаси ҳам деярли қаршилик кўрсата олмади. Учрашув тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди.

Учрашувнинг дастлабки 3-дақиқасида учрашувдаги  ҳисобни очишга эришган жамоамиз биринчи бўлимдаёқ яна тўрт марта рақиблари дарвозасини ишғол қилишди.

Биринчи бўлимда ғалабага  яқин ҳисобни қўлга киритган жамоамиз иккинчи бўлимда 5 киши бўлишиб, ҳужумлар уюштиришди. Натижада иккинчи бўлимда дарвозани қўриқлаган Матлуба Абдирасулова ҳам гол муаллифига айланди.

Учрашувдаги голларга Камола Рисқиева (1), Феруза Турдибоева (3), Шахзода Жамолова (1),  Зебо Жўраева (1), Матлуба Абдирасулова (1)лар муаллифлик қилишди.

Жамоамиз чемпионатнинг биринчи ва иккинчи турларида бўлиб ўтган етти учрашувида ҳам тўлиқ натижа кўрсатишиб, 21 очкога эга бўлишди ва ҳамон чемпионат жадвалида карвонбошилик қилиб келишмоқда.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг.

Мини футбол. XII Ўзбекистон чемпионати. 1-босқич. 2-тур

24 феврал 2016 йил. “Ёшлик” спорт аренаси. Тошкент шаҳри

“Севичн” (Қарши) – “Қирқ қиз” (Нукус) 7:0 (5:0)

Ҳакамлар: Эдита Мирабидова (Тошкент), Дилфуза Рўзиева (Қарши), Зилола Раҳматова (Қарши), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз).

Голлар: Камола Рисқиева, 3′-1:0, Феруза Турдибоева, 10′-2:0, 20′-4:0, 40′-7:0, Шахзода Жамолова, 15′-3:0,  Зебо Жўраева, 22′-5:0, Матлуба Абдирасулова, 33′-6:0.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 20.Зумрат Назарова, 7.Феруза Турдибоева, 10.Зебо Жўраева(с), 4.Саида Хандамова, 11.Шахзода Жамолова, 18.Камола Рисқиева, 17.Танзиля Зарбиева, 77.Шодия Тошева, 25.Илвина Аблякимова, 16.Матлуба Абдирасулова.

“Қирқ қиз”: 2.Шахноза Қолбиева, 3.Насиба Сеймуратова, 6.Дилфуза Қолбиева, 9.Гуласем Кутинова, 10.Наргиза Жалғақбаева, 18.Зарина Хўжаева, 35.Гулфия Кууанишбаева, 88.Барно Санаева.

Бугун шунингдек “ТАТУ” – “Тўмарис” 0:9, “Жиззах” – “Локомотив” 6:1 учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Айни пайтда “Андижанка” – “Юз робот”, сўнг эса “Пахтакор” – “СМРИ” жамоалари майдонга тушишади.

Жамоамиз эртага Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 9:00га белгиланган.

Қуйида чемпионат турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Турнир жадвали
Т/рЎҒДМК/ГЎ/ГТ/НОч.
1logoСевинч 7 7 0 0 47 2 45 21
2f_miyachТўмарис 8 6 1 1 41 9 32 19
3andijanka_2Андижанка 7 5 0 2 37 12 25 15
4f_miyachЖиззах (Жиззах) 8 4 1 3 27 10 17 13
5f_miyach"СМРИ" (Тошкент) 7 4 1 2 21 20 1 13
6f_miyach"ТАТУ" (Тошкент) 7 4 0 3 21 23 -2 12
7logo pakhtakorПахтакор W (Тошкент) 7 2 2 3 15 19 -4 8
8f_miyach"Зомин" (Жиззах) 7 2 1 4 10 22 -12 7
9ФК_Локомотив_ТашкентЛокомотив W 7 2 0 5 15 34 -19 6
10f_miyach"Қирққиз" (Нукус) 8 0 2 6 3 25 -22 2
11f_miyach"Юз робот" (Тошкент вил.) 7 0 0 7 5 66 -61 0
Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 09:31, 25.02.2016.
Ўқилди: 2949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик