Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Рома" президенти Тоттига шартномани узайтириш ёки ёрдамчи мураббий бўлишни таклиф этмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Рома" жамоаси президенти Жеймс Паллотта жамоанинг узоқ йиллик сардори Франческо Тотти билан шартномани узайтирмоқчи. У футболчига яна 1 йилга шартнома тузиш ёки жамоа бош мураббийи Лучано Спалеттига ёрдамчилик қилиш таклифини билдирган. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, 39 ёшли бу ҳужумчи телеканаллардан бирига берган интервьюсида ўзига жамоада ҳурмат билан муносабатда бўлишмаётгани, хусусан жароҳатидан тузалган бўлсада, Спалетти унга ўйин амалиёти бермаётганидан норозилиги ҳақида айтиб ўтганди. Шундан сўнг, Спалетти уни А сериянинг 26 тури доирасида "Палермо"га қарши ўйин қайдномасига киритмади ва унга уйига кетиши мумкинлигини айтди.

Нашрда ёзилишича, Паллотта яқин вақт ичида Тотти билан музокара ўтказади. Агар келишувга эришилса, футболчининг Спалетти билан тушунмовчиликларига барҳам топишига умид қилинмоқда. Паллотта Тоттига клуб бошқарув тизимида иш топишга ҳаракат қилмоқда. Манбанинг ёзишича, Паллотта Тоттини жамоа вице-президенти сифатида кўришни кўпроқ истамоқда.

Унга 6 йил давомида "Рома" менежери бўлиш таклиф этилмоқда. Бу таклифга кўра унинг йиллик маоши 600 минг евро бўлиши назарда тутилган. Айни вақтда "Рома" спорт директори Вальтер Сабатини ҳам шунча маош олади.

Тотти жорий мавсумда "Рома" сафида 6та ўйин ўтказди ва бир гол уриб битта голли узатма муаллифи бўлдди. Унинг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Спалетти "Рома" бошқарувига январь ойида келди. У бундан олдин ҳам, 2005-2009 йилларда "бўрилар" жамоасини бошқарган. Жамоа унинг раҳбарлигида икки марта Италия Кубоги соҳиби бўлган (2006-2007, 2007-2008), 2007 йилда Италия Суперкубогида зафар қучган.

"Рома" айни вақтда Италия чемпионати жадвалида 26 ўйиндан 50 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:40, 25.02.2016.
Ўқилди: 2277 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.